3:01

Ҳақиқат

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Ёдингизда бўлса мен Лола ўтган сафар сизларга ҳақиқатларни маълум қилишга ваъда берган эдим. Бугун эса ваъдамнинг устидан чиқмоқчиман. Биз сизлар билан шайтоннинг анчагина ёлғонлари ҳақида гаплашдик. Уларга қарши туриш учун эса ҳақиқат лозимлигини ҳам билиб олдик. Энди бундан буён ҳам шайтон бизга ўз ёлғонлари билан ҳужум қилишда давом этаверади. Шундай пайтларда эслашингиз учун мен сизга асосий ҳақиқатларни маълум қиламан.

Худо яхши. Бу ҳақида Муқаддас Каломда ёзилган. Қуёш илиқ нурларини сочганда, пулингиз кўп бўлганда, сиз ва оила аъзоларингиз соғ бўлганида, ҳамма сизни зўр одам дейишганида Худонинг яхшилигига ишониш осон. Аммо ишсиз бўлиб қолсангиз, яқин одамингиз оғир касалликка учраганида, оилангиз барбод бўлаётганида шайтон бизнинг қалбимизда Худонинг яхшилигига шубҳа солади. Ҳолатларга, ҳис-туйғуларимизга ва фикрларимизга қарамай Худо яхши, У нимаики қилса – ҳаммаси яхшиликка.

Худо мени севади ва менга яхшилик тилайди. Муқаддас Каломда бу ҳақида шундай ёзилган: «Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъвад этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.» (Рим 8:28). Худо бизни шунга лойиқ бўлганимиз учун ёки ўта яхши инсонлар бўлганимиз учун севмайди. Худо – севувчи Худо. У бизни айнан шунинг учун севади. Биз унинг шартсиз севгисини тушуна олмаймиз, бироқ унинг муҳаббатига ишонсак, уни қабул қилсак у бизнинг ҳаётимизда акс этади. Худо яхши ва бизни севади. У биз учун белгилаган ҳаётда хурсанд бўлишимизни истайди. Биз фақат Ундагина абадий шодликни ҳис қила олишимизни У билади. У бизни шу қадар севгани учун ҳам Унинг олдига боришимизга ундайди.

Масиҳ мени шундайлигимча қабул қилади. «Ўз ҳузурида муқаддас ва бенуқсон бўлишимиз учун, У Масиҳ ҳаққи бизга муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади.» Сиздан ота-онангиз ёки турмуш ўртоғингиз, дўстингиз ёки фарзандингиз юз ўгирган бўлса ҳам Масиҳга ишонсангиз У сизни қабул қилган. У бизни қабул қилиши учун ҳаракат қилишимиз шарт эмас. Худонинг инояти ҳеч қандай меҳнат ва уринишлар билан қозона олмаймиз. Бироқ биз гуноҳкор, ўлимга маҳкум инсонлар Худонинг олдида тоза ва айбсиз ҳолда туришимиз мумкин. У бизни қабул қилган. Нима учун? Чунки У бизни Исо Масиҳ орқали кўради.

Фақат Худо мени бахтли қила олади. «Худованд – Чўпоним менинг. Мен муҳтожлик кўрмайман асло.» (Заб 22:1) Бу оят сизга танишдир. Аммо шу ҳақиқатга ишонасизми? У чиндан ҳам сизнинг Чўпонингиз эканига ишонасизми? Унда бизга керакли ҳамма нарса, тинчлик ва бахт бор.

Азизлар ҳақиқатни билиш қанчалик яхши. Бу ҳақиқатларни яна кўп давом эттиришимиз мумкин. Бироқ вақтимиз чегараланган. Кейинги сафар ҳақиқатлар ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top