2:56

Сабр ва шукрона 5 Қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Дороти Ай Чин (Dorothi Ai Ching) ҳозирги вақтда Шимолий Америка бўйлаб саёҳат қилади ва у лопатка билан ахлат ортган жой, яъни меҳнат лагерларида ўтказган айнан йигирма йил натижасида Худога хизмат қилиш даражасигача ўсди. Дороти, Худо сабр–қаноатни афзал кўришини яққол кўрсатган оғир ҳаётидан олган энг биринчи сабоқ деган хулосага келди.

Яна бошқа бир хитой имонлиси Гонконгдаги масиҳий радио дастури бошловчиси номига ўсмир ўғлининг масиҳийлик эътиқоди учун таъқибларга дучор бўлгани ҳақида ёзади. Бу имонли киши ўғлига қуйидагиларни айтди: “Масиҳ йўли мушкул, аммо бу абадий йўлда биз сабр–қаноатли бўлишимиз лозим”.

Ж. Ж. Эндрюс (J. J. Andrews) — кекса лютеран чўпони ва бизнинг Рангундаги дўстимиз, олдин Бирма дея аталган Мьянмада хизматга катта иштиёқ билан ёндашарди. Бир неча йил муқаддам вирус гепатитидан унинг қизи қазо қилди. Икки ойдан кейин юрак хуружидан хотини ҳам вафот этди. Ярим йил ўтиб, мутлақо кутилмаганда унинг ўғилларидан бири ҳаётдан кўз юмди. Эндрюс ўзини эзилиб ташлангандай ҳис қиларди. Ҳаётининнг ўша даврини эсаб, у дейди: “Мен ўзимни Аюб каби ҳис қилардим, фақат ҳеч ким мени юпатишга келмасди”.

Қўшни Банкокдан (Таиланд) бўлмиш ёш филиппинлик Вер Энрикес бу вазият ҳақида эшитди. У биродари Эндрюсни қўллаб–қувватлаш ва кўриш учун атайин келди. Эндрюс дейди: “Ҳаётимнинг оғир дамларида мени кўришга келгани учун унга раҳмат”. Бир неча ой ўтиб, биродар Эндрюснинг уйи олдида ҳаётдан мамнун бўлган неваралари кулгиси янграрди. Эндрюс унитилмас сабоқ ҳақида айтиб бераётиб, жилмаярди: “Худо мени сабр–қаноатимни мукофотлади ва чилпарчин бўлган қалбимга шифо берди!”

Бир кун бир жамоат деворида бундай масиҳийча шиорни кўриб қолдик:

Баъзан Худо бўронни тинчитади, лекин баъзи ҳолларда У бўроннинг қутиришига йўл қўйиб беради… ва ўз фарзандларини тинчлантиради

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top