3:28

Бизнинг шаҳсиятимиз

MP3

Салом азизлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Хар бир киши ўзгача ноёб шаҳсиятга эгадир. Буни билиш учун узоққа боришнинг хожати йўқ. Атрофингизга назар ташласангиз, бас. Хар бир одам бир биридан фарқланади. Нафақат ташқи кўринишда, балки, ички дунёси билан ҳам хеч кимга ўхшамайди. Хар бир одам, ўзининг дунёсидан келиб чиққан холда фикр қилади, хулосалар чиқаради ва шу шаҳсиятига таянган холда хаётини яшаб ўтади. Одам яшаб ўтар экан, унинг шаҳсияти атрофдаги таъсирлар остида ўзгаради, лекин, одамнинг ўзига ҳос ноёб шаҳсияти деярли ўзгармайди. Худо одамни Ўз суратида яратиб, унга ҳаёт нафасини пуфлади. Довуд пайғамбар, одам ҳақида қуйидаги ажойиб оятларни ёзиб қолдирган:

«Инсон қадри недирки, Сен уни ёдлагайсан? Одам ўғли недирки, Сен уни ардоқлайсан? Сен уни малаклардан андак паст қилдинг, Иззату жамол тожини унга кийдирдинг. Ўз яратганларинг устидан унга салтанат бердинг, Бор мавжудотни унинг оёқлари остига қўйдинг». Худо хар бир шаҳсда мужассамдир. Бизнинг шаҳсиятимиз нафақат одам эканимиз ҳақида сўзлайди, балки, бу шаҳсиятимиз бизни Худо яратгани ва бу шаҳсиятимизни айнан Худонинг Ўзи шакллантиргани ҳақида сўзлайди. Биз Унинг суратини кўтариб юрувчилармиз. Ибтидо китобини ўқир эканмиз, қуйидаги оят одамни анча ўйлантириб қўйиши табиийдир.

Яна Худо: «Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик.

У денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар, чорвалар, ҳа, бутун ер юзи ва ерда ҳаракат қилувчи барча махлуқот устидан ҳокимлик қилсин», – деди. Шундай қилиб, Худо одамни Ўз суратида, илоҳий суратда яратди. Уларни эркак ва хотин қилиб яратди. Худо одамларни муборак қилиб, уларга: «Баракали бўлинглар, кўпайинглар. Ер юзини тўлғазиб тобе қилинглар. Денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар ҳамда ер юзида ҳаракатланувчи барча ҳайвонлар устидан ҳоким бўлинглар», – деди. Хўш, ушбу оятларни ўрганар эканман, юрагимга бир нарса келади. У ҳам бўлса, бошқа одамлар билан муносабат қилганимизда, уларга бехурмат бўлмаслигимиз кераклиги. Чунки, уларнинг шаҳсиятини Худо яратган. Одамнинг қандай бўлишидан қатъий назар, яхшими ёмонми, унга бехурмат бўлмаслик, биринчи қадамлардан бири бўлиши керак. Сизга ўхшаб, Худо уни ҳам, Ўз суратида, илоҳий суратда яратган.

Уни ҳам, эркак ё хотин қилиб яратган. Уни ҳам Худо муборак қилиб, “Баракали бўлинг…” деб айтган. Уни шаҳсиятини тушунишга, унинг дунё қарашига хурмат билдиришни ўрганинг. Ахир, Худо бизни бир ҳил қилиб яратмади, аксинча, хар бир одамни ноёб суратда яратиб, хар бирига сизникидан фарқланадиган бошқа-бошқа инъомлар бергандир. Одамнинг сиздан фарқланиши, бу уни ёмон ёки яхши деган хулоса чиқаришга етарлича сабаб бўла олмайди. Одам шу қадар мураккаб шаҳсиятга эгаки, уни тўлиқ ўрганиш учун бутун умр ҳам етмайди. Одамнинг шаҳсиятини фақат Яратувчи билади. Чунки, У нафақат шаҳснинг яратувчиси, балки, ушбу шаҳсни У Ўз суратида яратгандир. Бошқа шаҳсиятларга бефарқ бўлманг, уларни тушунишга ва хилма ҳил шаҳсиятлар билан муносабат қуришни ўрганинг. Аҳир, ҳар бир шаҳсият ҳилма ҳил бўлгани каби, уларнинг қалбига оборувчи йўл ва усуллар ҳам мос равишда хилма ҳилдир. Омон бўлинг азизлар. Бошқаларга бўлган муносабатларингизни Раббимиз мархаматласин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top