3:21

Болаликнинг қадри борми

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Болалик… Бу сўзни эшитганда вужудимизни ажиб хислар чулғаб олади. Киши умрининг энг тотли лахзалари хеч нарсага алишиб бўлмайдиган дамлар ёдига тушади. Болаликда «Қачон катта бўларканман», деб яшаймиз. Катталарга тақлид қилиб, уларга ўхшашни истаймиз. Улғайгач, болаликдаги беғуборлик, самимият, улкан мақсадфлар сари инилишга журъат топганларимизни соғинамиз. Афсуски, болаликка қайтишнинг иложи йўқ. Ахир вақт тизгинини ортга қайтариб бўлмайди-да. «Бола» сўзи узоқ вақтгача юқорида таърифланган мазмунга эга бўлмай келган. Болалик кам қадрланувчи ва тез ўтиб кетувчи давр хисобланган. Француз ахолишунос олими Ф.Ариеснинг фикрича, ўрта асрларда болаликка бефарқ қараш ўша даврда болалар туғилиши ва ўлими кўрсаткичларининг кескин кўпайиб кетишига сабаб бўлган.

Narrator 2 Ўрта асрларда демократия бешиги сифатида тилга олинувчи қўхна қитъада кўпчилик очлик ва урушлар таъсирида болаларга ортиқча инсондай муносабатда бўлишган. Шу боис болалар болалик гаштини сурмай эрта улғайишган. Жисмоний тарафдан ожиз бўлишсада катталар билан баробар мехнат қилишган. Худди ана шу «анъана» совуқ уруш давригача давом этгани ҳам рост. Болалар етти – саккиз ёшдан қўлларига қурол олиб жангга киришган оғир мехнат қилиб пул топишган. Тўғри бунда болаинг қўлига қурол берган ёки тинмай ишлатган ота – онанинг хам айби йўқ. Буни замон талаб этган. Аммо хозир-чи. Худога чексиз шукрлар бўлсинг-ки хозир тинч ва осуда замонда яшаяпмиз. Мехнат қилганларнинг қорни тўқ усти бут. Мехнатга лаёқатсизларга эса давлатимиз жуда кўп имконият ва имтиёзлар яратиб берган. Аммо ҳозир ҳам нафси хакалак отиб, хали болалик гаштини сурмаган мурғак боладан пул опиш йўлида фойдаланаётган ота – оналар топилади.

Narrator 1 Дам олиш куни шахарга сайр қилишга чиқдик. Майдонга одалар тўпланган экан. Қизиқиб борсам, у ерда уч-тўрт ёшлар атрофидаги бола шиша парчалаи устида томоша кўрсатяпти. Унга ачиниб кетдим. Балки у чиндан хам оғриқ сезмаётгандир. Ахир томошанинг ўзи кўзбўямчилик-ку. Мен унинг бола бўлиб томошани томошабин сифатида кўрмаётганига, тенгдошлари билан қувнамаётганига, хамманинг диққат марказида қизариб – бўзариб сахнада турганига ачиндим. Ота – онасига «Фарзандингизни нега дунёга келтирдингиз? Унинг ортида пул топиш учунми? Қўйиб беринг, у хам болалик гаштини сурсин. Ахир болалиги қайтиб келмайди-ку! Бундай бахтдан фарзандингизни мосуво қилманг!» дегим келди. Шахар майдонидан мана шундай хаёллар билан кетар эканман арвачада нон ташиётган қизчага кўзим тушди.

Narrator 2 Саккиз ёшлар атрофидаги бу қизча дам олиш кунлари ўртоқлари билан ўйнаса ёки китоб ўқиса, ўтилган дарсларни такрорлаб, уйида ўтирса бўлмайдими. Йўғ-эй, нималар деяпман, агар қизча китоб ўқиса ёки дугоналари билан ўйнаса, ким пул топади. Чунки унинг ота-онасига текинхўр эмас, топармон бола керак-ку. Ўй хаёлларим билан бўлиб бекатга қандай етиб келганимни билмай қолибман. Боланинг бир кунда қийнлиб топатган пули қанча экан? Унинг қийналиб совуқда қалтираб юришига арзирмикан? Эртага болалигини қайтариб беришга етармикин шу пуллар? Бундай ота-оналар ўзлари хам бир пайтлар бола бўлганини, маза қилиб ўртоқлари билан хар хил ўйинлар ўйнаганини, ёз кунлар мириқиб чўмилганларини эслашармикин. Бола ишлаб пул топадиган вақтлар хам келишини, хозир эса у яйраб-яшнаб ўйнаб-қувнаб яшайдиган даври эканлигини хаёлларига келтиришармикин!?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top