Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ер юзида миллиардлаб одамлар ҳар хил турдаги тадбиркорлик билан шуғулланишади. Кенг доирада бизнес қиладиган кишиларнинг минглаб ишчи ходимлари бўлади. Шундай тадбиркорлар орасидан фақат оилавий бизнес билан шуғулланадиган жуда кўплаб оилаларни учратиш мумкин. Бугунги суҳбатимизда биз сизлар билан қандай қилиб муваффақиятли оилавий тадбиркор бўлиш усуллари ҳақида сўз юритамиз. Немисларга хос қоидалар
Германия оилавий бизнес энг ривожланган давлатлардан биридир. Германияда оилавий бизнес муваффақиятининг сири шундаки, уларнинг раҳбарлари битирувчиларни бажонидил ишга қабул қилишади. Айниқса, “корхона иқтисодиёти” ёки “менежмент” каби мутахассисликларни эгаллаган собиқ талабалар катта имкониятга эга.
Narrator 2 Оилавий корхона уларга карьера бошлаш ва мансаб пиллапояларидан тез кўтарилиш имконини беради. Оилавий бизнес бўйича ихтисослашган немис экспертларининг фикрича, фақат қуйидаги қоидаларга риоя қилинса, ютуққа эришиш мумкин. 1-қоида: Оилавий бизнеснинг йирик концернлардан фарқини билиб олинг. Бунинг учун оилавий бизнес қандай фаолият кўрсатишини ўрганиш лозим. Мулк эгасининг қариндошлари ишлайдиган корхоналар йирик концернлардан фарқ қилади. Германия олий ўқув юртлари асосан талабаларга умумий йўналишдаги дастурлар бўйича таълим бериб, уларда ижобий шахсий хусусиятларни шакллантиришга уринмайди. Оилавий бизнесда ишлаш уларда ўз шахсий тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришларига ёрдам беради. Мулкдор қарор қабул қилганда, у узоқ муддатли ҳамкорлик борасида ўйлайди. Оилавий корхоналар кўпинча қисқа муддатли лойиҳаларга маблағ киритишга тайёр бўлишмайди.
Narrator 1 2- қоида: Ўз ғоя ва мақсади сари интилувчи тиришқоқ ходимларни қидиринг.
Агар сиз тиришқоқ ва фикрида собитқадам битирувчини ишга олсангиз, у қувонч билан фирма тараққиётига ҳисса қўшишга интилади, натижада оилавий бизнес фаолиятининг самарадорлиги ошади. Бундай одамлар тегишли билимларга эгалиги боис, вақт ўтгач, юқори ва масъулиятли лавозимларни эгаллашлари мумкин. Шу тариқа, тадбиркор ходимни ривожлантириш учун ортиқча пул сарфламайди, ходим эса муваффақиятли ўсиш учун вақтни тежайди. Ходимлар билан тўғри ва хурматли муносабатда бўлиш бизнесингиз ривожланишига ҳам ҳисса қўшади. Муҳими, доимо хотиржам ва ақл билан иш кўриш, яхши бизнесменннинг одатига айланади.
Narrator 2 3-қоида: Оилавий компанияга садоқатни сақлаб қолинг.
Ҳар бир ходимнинг содиқлигига ва ўз вазифасини сидқидилдан бажаришига эришинг. Улар вазифаларини мажбурият билан эмас балки чин юракдан бажаришсин. Агар ходимлар читтакка ўхшаб у корхонадан бу корхонага ўтиб юраверишса, уларнинг ўсишлари жуда қийин бўлади. Оилавий компаниялар ходимлардаги содиқлик, меҳнатсеварлик, ростгўйлик ва тиришқоқлик хислатларини жуда қадрлашади. Одатга кўра, оилавий корхоналарда ишловчилар ўз келажаклари учун хотиржам бўлишади. Таъкидлаш керак, корхона раҳбари узоқ йиллар уни бошқариши мумкин, топ-менеджер эса – худди футбол жамоаси мураббийларига ўхшаб, номунтазам ходим ҳисобланади. Хуллас, бизнес, инсонлар билан муносабат ва молияга алоқадор мавзулар сизни қизиқтирса www.najot.com сайтимиз сизга керакли маълумотларни тақдим этади.