3:08

Оилавий тадбиркорлик тўғрисида 7 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Азизлар, бугун ҳам биз сизлар оилавий бизнес, яъни оилавий тадбиркорчилик ҳақида сўз юритамиз. Эсингизда бўлса, биз сизлар билан, оилавий бизнесни бошлаш учун маблағ топиш масаласида гаплашган эдик. Бугун эса, мана шу мавзуда яна тўхталиб ўтишни мақсад қилдик.

Микрокредит олиш учун шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахс томонидан тижорат банкига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: — микрокредит бериш сўралган ариза; — маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини кенгаши раиси томонидан имзоланган, белгиланган тартибда берилган санаси ва рақами қайд етилган ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланган тавсиянома ҳамда микрокредит олувчи шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахсда томорқа участкаси мавжудлиги тўғрисидаги (унинг майдони кўрсатилган бўлиши шарт) маълумотнома; — микрокредитнинг қайтарилиш таъминоти.

Эътиборлиси, барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда кредит сўраб берилган ариза банкка келиб тушган кундан бошлаб тижорат банки филиали кредит қўмитаси томонидан ушбу мурожаат бўйича қарор қабул қилиш муддати 3 иш кунидан ошмайди. Микрокредит бериш асослантирилганда ёки рад етилганда молия муассасалари аризачига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда маълум қилади. Тижорат банклари томонидан микрокредитдан фойдаланиш давомида маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини кенгашининг масъул ходими иштирокида уни самарали ҳамда мақсадли ишлатилаётганлиги бўйича бевосита жойларга чиқиб доимий мониторинг ўтказиб борилади.

Агар олинган маблағ бошқа мақсадда фойдаланилгани аниқланса, тижорат банки кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олади. — Мамлакатимизда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга катта еътибор қаратилмоқда. Бу борада банк тизимида қандай ишлар олиб бориляпти?

Аввало, Марказий банк ташаббуси билан таълим муассасалари, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес ғояларини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш жоиз. Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида коллеж битирувчиларининг бизнес лойиҳаларига 22,6 миллиард сўм миқдорида микрокредитлар йўналтирилгани фикримизнинг тасдиғидир.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top