2:51

Қизлар билан нима ҳақида гаплашиш керак?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчилир. Бугун сиз билан эркак ва аёл муносабатлари ҳақида гаплашамиз. Кўпчилик мендан қизлар билан қандай гаплашиш керак ва унга нималар дейиш керак, деган саволни сўрашади. Албатта, бу саволни кўпни кўрган эркаклар эмас, балки ёш йигитлар сўрашади. Албатта, бундай саволни эшитган катта ёшли киши бу йигитнинг устидан кулиши мумкин. Лекин унга жавоб беришни бошласа, бу каттанинг ҳам пешенасидан тер чиқиб кетиши аниқ. Чунки бу оддий савол эмас. Бу жуда жиддий саволдир. Ҳақиқатан ҳам қизлар билан нима ҳақида гаплашиш керак? фақат биринчи учрашувда эмас, умуман олгандачи? Унга ёқиш, қизиқ бўлиб кўриниш ва ўзига бино қўйган экан, деб айтмаслиги учун нималарни гапириш керак?

Narrator 2 Унинг эътиборини тортиш ва фақат дўст бўлиб қолмаслик учунчи? Ақллилигингизни кўрсатиш ва ўзбилармон бўлиб кўринмаслик учунчи? Тез-тез ва узоқ мулоқот қилиш ва мижғовга айланиб қолмаслик учунчи? Унинг учун фақат суҳбатдош бўлмасдан, эркак бўлиб қолиш учун нима ҳақида гапириш керак?

Биринчидан: Агар сиз энди танишиш учун ҳаракат қилаётган бўлсангиз, нима мавзуда гаплашиш ва нималарни гапириш ҳақида унчалик кўп ўйламасликка чақираман. Биринчи марта гаплашишда сизнинг нима дейишингиз уни қандай айтишингиздан муҳим эмас. Қизлар сизнинг ақлингизни ва билимингизни кейинчалик баҳолашади. Ҳозир эса улар учун муҳими – бу сизнинг ким эканлигингиздир.

Narrator 1 Бунда сизнинг овозингиз ишончли чиқиши ва ўзингизни бўшашган ва қулай ҳис қилишингиз керак. худди ўз уйингиздагидай. Қизлар биринчи учрашувда сизнинг кучингизни, ишончингизни ва ҳаётий позициянгизни баҳолашади. Сизнинг қай даражада истиқболли эркак эканлигингизни баҳолашади.

Улар буни кейинчалик сиз билан ўзини қандай тутишни билиш учун қилишади. Агар сиз сиқилган ва уялган бўлиб кўринсангиз, қиз бола сизга нисбатан энг яхши ҳолатда оналик инстинктини намоён қилиши мумкин. Агар сиз қўпол ва агрессив бўлиб кўринсангиз – ёпилиб олади ва сиздан узоқроқ бўлишга ҳаракат қила бошлайди. Агар кучли ва ўзига ишонган бўлиб кўринсангиз (шу билан бирга унга қизиқишингиз борлигини сездириб қўйсангиз), у сизга эътибор қаратади ва ноз қила бошлайди.

Narrator 2 Аёллар эркак кишидан истайдиган нарсалар ичида энг биринчиси кучдир. Яъни эркак ўз оиласини ҳимоя қила олиши зарур. Кучнинг асосий белгиси эса ўзига бўлган ишончдир. Иккинчиси эса унинг оиласини боқа олишга қурби етишидир. Бунда унинг қай даражада бой эканлиги ёки яқин орада бойликка эришиши мумкинлиги назарда тутилади. Буни бошқаларга ортиқча гап-сўзсиз кўрсатишнинг ягона йўли сизнинг имижингиз ҳисобланади. Учинчи нарса – бу жамиятда сизнинг эгаллаган ёки яқин орада эгаллашингиз мумкин бўлган ўрнингиздир. Биринчи ва иккинчи пункт ўз-ўзидан учинчи пунктнинг амалга ошиши ёки ошганлигини белгилайдиган факторлардир. Шунинг учун бу факторларга асосий эътиборингизни қаратишингиз керак.

Яна бир марта айтаманки, бу вақтда сизнинг унга нима дейишингиз ва нима ҳақида сўрашингиз муҳим эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top