3:07

Бошлиқ олдида ишлатиб бўлмайдиган иборалар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон бирор бир ишни яхши билишидан ташқари, муомалани ҳам яхши қилиши керак. Кўп ҳолларда иш фаолиятидаги мавқеингизнинг қанчалик узоққа бориши раҳбарият билан қандай муносабатлар қуришингизга боғлиқ бўлиб қолади. Бу ўринда нафақат ўз ишингизда моҳирлигингиз, балки ҳар бир тилга олаётган иборангиз ва суҳбат жараёнида ўзингизни қандай тутишингиз муҳим рол ўйнайди. Айниқса, янги жамоага тушиб қолганингизда нутқингизга янада эътиборлироқ бўлганингиз маъқул. 1. «Илхом Акбарович, сиз билан гаплашиб олишимиз керак». Ушбу ибора кўпроқ оилавий муносабатларни ойдинлаштириб олиш борасидаги сўзбошига ўхшаса ўхшайдики, аммо ишбилармон кишининг гапларини эслатмайди. Агар бошлиқ билан бирор масалани муҳокама қилиб олишингиз зарур бўлса, суҳбатни яхшиси, бошқачароқ бошланг, масалан — «Илхом Акбарович, икки дақиқа бўш вақтингиз борми?». 

Narrator 2 2.«Мен бу ишни қила олмайман!» Бу ибора бир йўла сизнинг вазифаларни бажаришга нисбатан тушкун ва тайёр эмаслик кайфиятида эканлигингизни англатади. Айтишади-ку, «қила олмайман» деган гапнинг ўзи бўлмайди, балки «бажаришни хоҳламайман» ибораси мавжуд. Агар чиндан-да топшириқ аниқ мақсадга қаратилмаган ва бажариш қийин бўлса, буни маъмуриятга одоб ва устомонлик билан тушунтиринг. «Мен у билан ишлай олмайман…» Тўғрисини айтганда, бу гап қандайдир ёш болаларча безориликни эслатади. Раҳбар эътиборини шахсий келишмовчиликларга жалб этавериш ҳам касб маҳоратига тўғри келмайди. Ҳамкасблар билан ўзаро муносабатдаги масалаларни эса мустақил равишда ҳал этишга ҳаракат қилинг. Ўша ходим билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилинг. Энг аввало унинг яхши сифатларини кўриб, ёмонларига сабр тоқат қилишга ҳаракат қилинг. Кейинчалик орангиз яхшиланиб кетгач, лозим топсангиз, камчиликларини айтарсиз.

Narrator 1 3.  «Бу менинг мажбуриятимга кирмайди…» Исталган жамоада ходимлардан баъзида одатдагидан ташқари вазифаларни бажариш талаб этилиши мумкин. Раҳбарият томонидан юкланган, айниқса, жамоангиз муваффақияти билан боғлиқ бўлган топшириқларни (гарчи улар тўғридан-тўғри мажбуриятларингиз рўйхатига кирмаса-да) қўлингиздан келса, яхшиси, бажариб қўя қолинг. Бу билан ўзингизнинг қанчалик жонкуяр ходим эканлигингизни кўрсатасиз.  «Бу менинг айбим эмас».  Яъни масъулиятни бошқаларга ағдариш яхши фикр эмас. Ҳар бир бошлиқ хатолари учун жавобгарликни ўз бўйнига ола билган ходимларни қадрлайди. Агар муаммо чиқишига сабабчи бўлиб қолсангиз, уни тезда тўғирлашга киришинг. Борди-ю, чиндан ҳам алоқангиз бўлмаса ҳам вазиятни тартибга солишга кўмаклашинг.

Narrator 2  «Тушунишим бўйича…» деганда, қатъиятсизлигингизни билдириб қўйиб, худди масъулиятдан қочишга уринаётгандек бўласиз. Бу каби ибораларни қўллайверсангиз, жараён иштирокчиси эмас, балки шунчаки кузатувчи ўрнига тушиб қоласиз.  «Иш куним ниҳоясига етди». Соат миллари иш вақтингиз тугаганини кўрсатаётган бўлса-ю, вазифаларни бажариб бўлмаганингизга қарамай, хотиржам уйга кетишим мумкин, деб ўйласангиз, янглишасиз. Албатта, сиз тинчгина уйингизга кетаверишингиз мумкин, аммо маъмурият учун топшириқлар ўз муддатида ижро этилиши муҳим. Барча мажбуриятларингизни амалга оширишда иш соатлари камлик қилса, ишдан сўнг қолиб, уларни охирига етказиб қўйинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top