3:23

Аниқ кўрсатмалар 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум, қадрдонлар. Ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, унда Худо ҳар бир киши билан шахсан муносабатда бўлишни исташини айтган эдик. Худо инсоният ҳаётида умумий иш қилмайди. У ҳар бир имонли билан шахсан муносабат қилишни хоҳлайди. Бу муносабат чоғида эса, Худо аниқ кўрсатмалар беради. Худо Нуҳга кема ҳақида, Мусога маъбад ҳақида, отамиз Иброҳимга эса қаерга бориши, нима қилиши ҳақида аниқ кўрсатмалар берган эди. Исо Масиҳ ҳам шогирдларига бирор бир ишни буюргандан сўнг, уларга аниқ кўрсатмалар берган. Хуллас, Худойимиз бизга аниқ кўрсатмалар беради. Бунга шубҳа йўқ. Агар аниқ кўрсатмалар бермаса-чи? Худди Иброҳим пайғамбарга айтганидай, «Юравер, қайси жойни сенга атаганимни ўзим кўрсатаман», — деса-чи? Ахир биз инсонлар шошқалоқмиз. Қиладиган ишимизни, аввалдан қандай қилиб, қаерда қилишимиз кераклигини олдиндан билишни истаймиз.

Narrator 2 Бундай ҳолатда, Худонинг кўрсатмаларига амал қилишдан ўзга чора йўқ. У «бор», — дедими, боришимиз керак. «Тўхта», — деганда тўхташимиз керак. Худо бир нарсани буюрса, ўшани қилиб турайлик. Кейин нима қилишни Унинг Ўзи айтади. Агар кейинги топшириқ чўзилиб кетса, Худони кутиб, ибодат қилишимиз керак. Бундай пайтда сабрли бўлиб, Худони кутиш энг яхши иш.

Худонинг овозини эшитиш, Ундан аниқ кўрсатмалар олиш жуда ажойиб. Бироқ ҳамма ҳам Худонинг овозини, ўзининг ёки шайтоннинг овозидан ажратиб ололмайди. Мен ҳам шу ҳолатни бошимдан кечирганман. Кўпчилик одатда, шундай савол беради: «Худо гапираётганини қаердан биламан? Бу ичимдаги овоз ўзимники ёки шайтонники бўлиши ҳам мумкин-ку!». Бу тўғри савол. Кўпчиликни шу нарса қийнайди.

Narrator 1 Ëдингизда бўлса суҳбатларимиздан бирида: «Инсон энг яқин кишисининг овозсини минглаб овозлар ичидан ҳам ажратиб олаверади», — деган эдик. Худди шундай, агар Худо билан яқин муносабатда бўлсак, Унинг Каломини кунда ўқисак, овозини ҳам тезда ажратиб оламиз. Худонинг Каломини синчиклаб ўқиган киши, Унинг иродасини ҳам билиб олади. Сизнинг ичингиздаги овоз, Худонинг йўлига тўғри келмайди, деб ўйласангиз, тезда ундан воз кечинг. Исо Масиҳ Ўзига берилган вазифа нима эканлигини яхши биларди. Шунинг учун ҳам, У шайтон таклиф этган нарсалардан юз ўгирди. У шайтон билан унинг таклифини муҳокама қилиб ҳам ўтирмади. Чунки Исо Масиҳ Унинг ҳаётида Худонинг иродаси нима эканини яхши биларди.

Narrator 2 Бизнинг ҳаётимизда ҳам шундай бўлиши керак. Худо сиздан нима исташини Унинг Каломига қараб, Ундан сўраб, билиб олинг. Кейин эса Унинг шу иродасини амалга ошириш йўлида сизни чалғитиши мумкин бўлган ҳар қандай овозлардан юз ўгиринг. Худо ҳар бир замонда Ўз фарзандларига гапириб келган. У бугун ҳам Муқаддас Руҳ орқали гапирмоқда. Муқаддас Руҳ эса сиз-у бизга гапиришда Худонинг Каломи, ибодат, ҳолатлар ва бошқа имонлиларни ишлатади. Худонинг овозини сиз У билан яқин муносабатда бўлганингиздагина билиб оласиз. Худо билан яқин муносабатда бўлмас экансиз, Унга севиб, Унга итоат этмас экансиз, Худонинг овозини эшита олмайсиз. Исо Масиҳ Каломда «меникилар» — деганда, Унга итоат қиладиган ва Уни севадиганларни назарда тутган эди. Азиз тингловчи бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сизга Худо ҳақидаги керакли маълумотларни беради. Марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top