3:14

Ҳақиқатнинг кучи

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Ëлғон ҳар қандай инсоннинг ҳаётини барбод қилади. Муқаддас Китобда ҳам ёлғоннинг гуноҳ эканлиги ёзилган. Биз фарзандларимизга ёлғон гапирмасликни ўргатамиз. Шунга қарамай, ўзимиз ҳам билмаган ҳолда шайтоннинг ёлғонларига алданиб қоламиз. Бу ёлғонлар эса бизни қулликка бошлайди. Ҳаётимиздаги ёлғонларни ҳақиқатга алмаштириш ўз қўлимизда. Ҳақиқатни билиб олиб, ёлғонлардан воз кечишга қарор қилиш ва шунга кўра ҳаракат қилиш лозим ҳолос. Ўтган суҳбатимизда қийин бўлса ҳам ҳақиқатни танлаш ҳақида гаплашгандик. Бугун эса ҳақиқатнинг кучи ҳақида гаплашамиз. Қулликдан қутулиш – ҳақиқатга асосланган ширин ҳаётнинг меваси. Ҳақиқат ҳақида кўп гаплашдик, аммо ҳақиқатни қандай биламиз? Ҳақиқат бу – фикр ёки фалсафа эмас. У – Масиҳдир. У Ўзи ҳақида шундай деган эди: «Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман» (Юҳ 14:6). Масиҳ одамларга Ўзи ҳақида гувоҳлик берган эди. «Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар. Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади. Шундай қилиб агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатдан озод бўласизлар.» (Юҳ 8:31,331,36)

Чин ҳақиқатни фақат Худо билан муносабатда бўлибгина билиб олиш мумкин. Ҳақиқатни билиш учун Худонинг Каломини ўқиш ва уқиш лозим. Шайтон ўз ёлғонлари билан бизга ҳужум қилишда давом этади. Бунга қарши эса биз қалбимиз ва онгимизни Худонинг Каломи билан тўлдиришимиз керак. Ҳақиқатни билишнинг ўзи етарли эмас. Биз ҳақиқатни билиб олганимиздан унга бўйсуниш талаб этилади. Бу – фикрлаш тарзимизни Худонинг Каломига кўра ўзгартиришимиз керак деганидир. Миллионлаб кишилар Худонинг Каломига кўра ҳаёт кечираяпман, дейдилар-у, аслида ундай эмас. Улар ўзларини ҳам атрофидагиларни ҳам алдайдилар. Улар аслида дунёвий қадриятларга, одамлар билан муносабатларига кўра ҳаёт кечирадилар. Ҳамма шундай ўйлайди-ку, деб ёлғон билан умр кечириш керак эмас. Биз кимдир шундай дегани, ёки кимдир шундай яшаётганига кўра эмас, Худонинг Каломига кўра яшашимиз керак. Ҳақиқат билан яшаш – ёлғонни рад этишдир. Ҳар сафар Худо Каломини очиб ўқир эканмиз, Худодан ҳаётимизнинг қайси жойида ёлғонга ишониб қолганимизни кўрсатишини сўраби ибодат қилишимиз керак. Ҳақиқатни билиб, шу йўлда юрсак, биз орқали Худо бошқаларни ҳам ҳақиқатга бошлайди. «Бундан буён ҳар турли таълимотларнинг шамоли билан учиб, тебраниб юрадиган гўдаклардай бўлмайлик.Мана, имони гўдаклигича қолган кишилар қув одамларнинг ҳийласи ва тарқатаётган сохта таълимотларининг қурбони бўлиб, йўлдан озиб кетдилар. Биз, аксинча, ҳақиқат ва муҳаббатга содиқ қолиб, ҳар жиҳатдан баданнинг боши – Масиҳ томон ўсиб борайлик. …Шундай қилиб, ёлғонни рад этиб, ҳар бирингиз ўз биродарингиз билан ҳақиқатни гаплашинглар. Чунки биз бир-биримизга тананинг аъзоларидаймиз.» (Эф 4:14-15,25) Бундан буён ҳаётимизга келадиган ёлғонларга қарши туриш учун ҳақиқатни доимо ёдимизда тутишимиз лозим. Бу ҳақиқатларни билишни истасангиз бизнинг кейинги сафар ҳам биз билан бирга бўлинг. Қадрдонлар сиз учун фойдали, қизиқарли бўлган маълумотларни бизнинг www.nojot.com сайтимиздан топасиз. Кўринг-чи, айнан сизнинг ҳаётингизга боғлиқ бирор нарса бормикан?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top