Narrator 1 Маълумотларга қараганда, бугунгача дунёда икки юз минг тонна олтин қазиб олинган экан. Гарчи бугун олтинга олдингидек муҳтожлик сезилмаса-да, у дунёнинг энг қиммат буюмлари рўйхатидан чиқарилмаган. Бугунги кунда олтиндан нафақат тақинчоқлар яратишда, балки косметика воситалари яратишда ва ҳатто айрим таомларни тайёрлашда фойдаланишади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Олтин ҳаттоки айрим касалликларда даъво эканлиги ҳам тасдиқланган. Бугун эътиборингизга олтин билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни ҳавола этамиз.
Физиологик хусусиятлари
Олтин бу uҳаддан зиёд болғаланувчан ва чўзилувчан металлдир. Ўттиз граммли олтиндан соч толасидан ўн баробар ингичкароқ узунлиги 85 километрга тенг ип ясаш мумкин. Ҳаммага маълумки, исталган металлни қизартирганда у эриб кетади. Лекин олтинда ноёб хусусият мавжуд, агар уни сониясига бир неча минг даража иссиқликда қиздирилса, олтин ақл бовар қилмайдиган даражада қаттиқ ва мустаҳкам бўлиб қолади. Фақат бу узоққа чўзилмайди, чунки олтин совиганидан сўнг яна олдинги ҳолатига қайтади.
Narrator 2 Нега қиммат туради?
Асл металлар – бошқа металлардан фарқли ўлароқ, коррозия ёки оксидланишга дучор бўлмайдиган металлардир. Уларнинг нодирлиги туфайли, барчаси қимматбаҳо металл, деб ҳам ҳисобланади. Асосий асл металлар – олтин, кумуш, шунингдек, платинадир. Нима учун тамға босилади?
Ҳаммага маълумки, тилладан яратилган ҳар қандай буюмда албатта, тилланинг қотишмадаги фоизини кўрсатувчи тамға бўлади. Бу борада Ўзбекистонда метрик намуна тизими қабул қилинган. Бу тизим барча МДҲ давлатлари ва Вена конвенцияси таркибидаги давлатлар ҳамда Австрия ҳамда Германияда қўлланилади.
Тамға турли мамлакатларда турлича кўринишда бўлади. Масалан, Белоруссияда зубр тасвири, Россияда соябонли қалпоқ кийган аёл сурати акс эттирилади. Бундан ташқари, ҳар бир фабрика ёки фирма ўз белги намунасига эга.
Narrator 1 Халқ табобатида
Олтин билан даволаниш аслида жуда қадимда пайдо бўлган экан. Унинг даволовчи хусусиятлари ҳақида Хитой, Миср ва Ґиндистон табиблари жуда кўп ёзишган. Қадимги табиб ва уламоларнинг ёзишича, олтин умрни узайтиради, кекса ва кучсизланиб қолганларга куч ва тетиклик бахш этади. Аюрверда таълимотига асосан, доимий равишда тилла тақинчоқлар тақиб юрадиган аёлларда ҳомиладорлик жараёни енгил кечади. Замонавий шифокорлар олтиннинг умрни узайтириши ёки кишини ёшартириши ҳақида бир тўхтамга келишмаган бўлса-да, тери касалликларига чалинганларга уни доимий равишда тақиб юришни тавсия қилишади. Бундан ташқари, олтин тақинчоқлар иммунитетни кўтариб, гриппнинг олдини олиши исботланган.
Narrator 2 Айтишларича, олтин:
Асаб тизимларини мустаҳкамлайди. Антибактериал хусусиятга эга. Артериал қон босимини кўтаради, шунинг учун гипертоникларга олтин тақинчоқлар тақиш тавсия этилмайди. Ақлий қобилиятни кучайтиради. Зарда чиқариш йўллари билан боғлиқ касалликларни ва жигарни даволайди. Ошқозон яраси ва ўн икки бармоқ ичак касалига чалинган беморларга ёрдам беради. Мушаклари оғрийдиган ва бел оғриғидан азият чекадиганларга мунтазам равишда олтин тақинчоқлар тақиб юриш тавсия этилади.