3:35

Ҳалқ табобати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тинглочилар. Бугун биз сизлар билан инсон организми учун жуда фойдали бўлган ўсимликлардан даво сифатида фойдаланиш усуллари ҳақида сухбатлашишни афзал кўрдик. 1. Райхонли чой. Райҳонли чойнинг жуда ҳам фойдалилиги кўпчиликка маълум. Бироқ унинг ҳам ўзига яраша тайёрланиш қонун-қоидаси бор. У қуйидагича дамланади ярим лиртлик чойнакк 1 ош қошиқ қора ёки кўк чой, 7 – 10 дона райхон барги солиниб, қайноқ сув қуйилади. 5 дақиқа чўғ ёнида дам едирилгач, дастурхога тортилади. Қишда эса қуритиб уқалангани ишлатилади. Бундай чой ҳалқ табобатида совуқ мижозли кишиларга жигарни ва томирлардаги тиқинларни тозалайдиган дори сифатида ичирилган. Райхонли чой балғам кўчиради, шунингдек бўғимлар шамоллаганда, асабийлашганда сафро ҳайдовчи сафатида тавсия этилади.

Narrator 2 2. Суяк оғриғига қарши исириқли малҳам. Исириқ нафақат инфекцияларга қарши, балки тизза суяклар ҳамда бош оғриғида қўлланувчи ажойиб восита ҳамдир. Бир сиқим исириқ 400 мл сувга солиниб, паст оловда 5 дақиқа қайнатилади. Кейин пахта ёки матога шимдирилиб, 10 кун давомида оғриқли жойга суртиб турилса, тизза ва суякларнинг кучли ва қақшаб оғришига даво бўлади. 3. Исириқни тутатиб, тутунидан 21 марта нафас олинг. Бир боғ исириқни бир челак сувда қайнатиб, сузиб олинг ва ваннага қуйинг. Устидан иссиқ сув қуйиб, то сув совигунча ванна қабул қилинг. Ушбу муолажа бош оғриғида жуда яхши самара беради. Бундан миг йиллар муқаддам машҳур ёнон табиблари Гален ва Диоскорид томонидан исириққа атрофлича таъриф берилиб, унинг шифобаҳш ҳусусиятлари кўрсатилиб ўтилган эди. Буюк табиб Ибн Сино ҳам бир қатор ҳасталикларни даволашда исириққа мурожаат қилган. Исириқ алколоидларга бой. Уруғида кўп миқдорда мой ҳам бўлади. Ёғи миядаги тўсиқларни очиш пайларни мустаҳкамлаш ҳусусиятига эга.

Narrator 1 Иситма кўтарилганда. 1. Мойчечак ва жўка (липа) гулларидан дамлама. 1 чой қошиқ мойчечак ва жўка гули 1 стакан қайнаган сувга солинади. 30 дақиқа димлагач, сузиб олинади. Кунига 2-3 маҳал ярим стакандан ичилади. 2. Ҳарорат кўтарилганда кунига 2.5 литр суюқлик ичиш керак. Айниқса, лимонли чой айни муддао. Бундан ташқари апельсин, маймунжон шарбатларига тенг миқдорда сув қўшиб ичиш керак. 3. Бир ош қошиқ майдаланган тарвуз уруғини 24 ош қошиқ қайнаб совитилган сувга солинг. 2 соат тиндиргач, истималаётган беморга 1 чой қошиқдан ичиринг. 4. Кардиосклерозга чалинган кишиларга эса 1 ош қошиқ дўлана гуллари устига 1 стакан қайнаб совитилган сув қуйилиб, 30 дақиқа тиндирилади. Сузиб олингач, ярим стакандан кунига 3 маҳалдан овқатланишдан ярим соат олдин ичирилади.

Narrator 2 Тери учун фойдали ванна. 4-8 литр ҳажмдаги идишга қайноқ сув қуйилади ва унга қопчага жойлаштирилган қуриган валериана илдизи солинади. Катта ёшдаги кишилар учун 100 гр ёш болалар учун 50 гр миқдорида. 30 дақиқа қайнатилгач, оловдан олиниб, бир соат тиндирилади. Сўнгра сув тўлдирилган ваннага қуйиб, ҳарорати 36-37 даражага етказилади. Ванна 15-30 дақиқа қабул қилинади. Ёш болалар ҳамда катта катта ёшлиларга бирдек фойда қилади. Тери қичишишини тинчланиради ҳамда уни майинлаштириб, майда тешикчалардаги ёғларни чиқариб ташлайди.

Азизлар, шунга ўҳшаш фойдали масаҳатлардан кўпроқ ҳабардор бўлишни истасангиз, дастурларимизни мунтазам тинглаб боринг. Янада кўпроқ маьлумотларни эса бизнинг www.najot.com сайтимиздан ҳам топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top