3:32

Ичак касалликлари

MP3

Ичак касалликлари одатда кам ҳаракатли ҳаёт тарзини кечирадиган инсонларда учрайди. Абу Али Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида ичак касалликларининг кўпгина турлари ва уларга даво бўладиган воситалар ҳусусида бир қатор муҳим фикрларни баён этган. Бу ўринда яна шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ичак касалликларига чалинган кишилар аввало ўзларини эҳтиётлашлари, ўткир таъсир кўрсатувчи таомларни истеъмол қилишдан тийилишлари зарур. Бемор ахлатни чиқармай туриши зарар, аксинча ҳар бир ухлашдан олдин ҳожатга бориш лозим. Чиқармай сақланган ел кўпинча қўланж пайдо қилади, чунки у аҳлатни юқорига ҳайдаб туради. Қўланж бу ичакка оғриқ берувчи касаллик бўлиб, бунинг натижасида табиий равишда чиқадиган нарсанинг чиқиши қийинлашади.

Қўланж касаллигида ичакларда оғриқлар пайдо бўлади, иштаҳа пасаяди, ҳатто бутунлай йўқолади. Ёғли ва ширин нарсаларни кўнгил истамайди, фақатгина нордон, аччиқ ёки шўр нарсани бир оз истайди, касалнинг кўнгли айнаб ўқчийди, доимо ичак бураб оғрийди, тез-тез сув ичгиси келади. Ичакдаги қўланж оғриғи қоринда ва бел томонда катта жойда бўлади. Буйракдаги тош оғриғи эса кичкина жойда, худди игна санчгандек бўлади. Ҳуқна қилиш қўланж оғриғини енгиллатади. Булардан ташқари ичак касалликларини келиб чиқишида турли хил ичимликлар ва озиқ – овқатларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, ичаклар шамоллаши ва унда яралар пайдо бўлиши, турли хил салбий таъсир кўрсатувчи микроблар муҳим рол ўйнайди.

Агар кишининг тўғри ичагида ёки ундан юқорироқда яралар бўлса бу бавосил касаллигидан далолатдир. Ичак касалликларини даволашда табиат неъматларидан фойдаланиш ҳам яхши самара беради. Касалликнинг бошланғич аломатлари сезилиши биланоқ даволашни бошлаш лозим. Тезда касалликни келтириб чиқарган сабабларни аниқлаб, уларни йўқотишга ҳаракат қилиш зарур. Қўланжни даволаш учун қоринда қамалиб қолган ел ва озуқа чиқиндиларини чиқариш керак бўлади. Ичак касалликларини даволаш учун қуйидаги гиёҳлардан фойдаланиш мумкин.

Шафтоли барги. Халқ табобатида кўнгил айниганда, қайт қилганда, шу билан бирга бош ҳам қаттиқ оғриганда шафтоли баргини дамлаб ичиш тавсия этилади. Бунинг учун бир сиқим шафтоли барги олинади, ишқалаб ўлдириб чойнакка солинади, устидан қайноқ сув қуйилгач 5-6 дақиқада дамлама тайёр бўлади.

Шу дамламада юқорида айтилган касалликда ярим пиёладан бир пиёлагача ичиб юборилса, 10-15 дақиқадан сўнг ичакдаги оғриқ ҳамда бош оғриғи таққа тўхтайди.

Исмалоқ. Абу Али Ибн Сино исмалоқ баргларидан қайнатма тайёрлаб ични юмшатиш, сафрони қаттиқ ҳайдаш, ел чиқариш ҳамда қорин ва ичакларнинг яллиғланишига қарши фойдаланилган. Қайнатма тайёрлаш учун 1 ош қошиқ миқдорда исмалоқнинг сархил мурғак ўти, ён барглари олинади. 200 гр сув билан ўн дақиқа қайнатилиб, бир соат давомида дамлаб қўйилади. Сўнга докадан сузилади ва шарбатидан кунига ярим пиёладан овқатдан олдин уч маҳал ичилади. Бундан ташқари ичак касаллигида укроп, олма ва асалли чой, майизли чой, далачой ҳам фойдали саналади. Ҳасталиклар чоғида энг биринчи навбатда Худодан шифо сўраш лозим. Муқаддас Каломда бу ҳақида шундай ёзилган: «Имон билан қилинган дуо беморни соғайтиради, Раббимиз Ўзи уни тузатади.» (Ëқуб 5:15)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top