Narrator 1 Киши яқин қариндошлари ва дўстлари учун зиёфат уюштирганда дастурхонга увилдириқ яъни балиқ икраси қўйишга ҳаракат қилади. Эътибор берган бўлсангиз машҳур «»Иван Васильевич ўз касбини ўзгартирди» кинофильмида бир қаҳрамоннинг «Келтир бақлажон увилдириғини» деган ҳитоби янграйди.
Ҳўш увилдириқ яъни икранинг ўзи нима. Унинг қандай ҳусусиятлари бор. Маълумки увилдириқ балиқ бақа ва бошқалардан ташқари тўғрача сабзавотлардан яъни бақлажон ҳамда қўзиқоринлардан тайёрланган гизо – яъни таом ҳисобланади. Дарҳақиқат увилдириқ ҳам таом ҳам шифо ҳисобланади. Биз бугунги дастуримизда балиқ увилдириғи яҳни икраси ёки тухуми борасида фикр юритамиз.
Narrator 2 Бу табиийки кўпчиликни қизиқтирса керак. Зеро у инсон саломатлиги керакли бўлган моддаларга жуда бой. Биринчидан балиқ увилдириғи таркибининг учдан бир қисмини оқсил ташкил этади. Бу оқсил инсон вужудида енгил ва тез ҳазм бўлади яъни тез ўзлаштирилади. Увилдириқ икки хил қизил ва қора тусли бўлади. Қизил увилдириқ кўп миқдорда ярим тўйинмаган ёғ кислоталарини ўзида мужассам этган бўлади. Бу ёғ кислоталари мия иш фаолиятини яшилайди. Кўз учун ҳам жуда фойдали ҳамда иммун тизимини мустаҳкамлайди. Унинг аллергияга қарши кучли таъсир этиш ҳусусияти ҳам бор.
Narrator 1 Иккинчидан мунтазам равишда балиқ увилдириғини истеъмол қилиш қон айланишни яхшилаб юрак-томир ҳасталикларини ва қон томирларда тромб ҳосил бўлиш ҳавфини камайтиради. Увилдириқ таркибидаги лецитин моддаси қонда холостеринни меъёрига келтиради. Увилдириқ қондаги гемоглобин миқдорини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Унинг таркибида кичик маъданлар – фосфор темир фолий кислота калий ва йод мавжуд. Танада дармондори заҳирасини тўлдиришда қизил увилдириқ тановул қилиш жуда яхши самара беради. Бундан ташқари увилдириқда зарурий дармондорилардан яна А Д ва Е витаминлари ҳам бор. Биз одатда увилдириқни нон билан истеъмол қилишга ўрганиб қолганмиз. Бироқ увилдириқ бошқа неъматларга қўшиб ейилса самараси янада яхшироқ бўлади. Айтайлик увилдириқ билан картошкали таом тайёрланса борми ёқимли маза шифоси бисёр бўлади.
Narrator 2 Бунинг учун бирон идишга 50 гр увилдириқ 750 гр картошка 1 дона тухум 1 боғлам кўк пиёз 250 мл сабзавотли қайнатма 7 ош қошиқ лимон шираси 4 ош қошиқ зайтун мойи таъбга кўра туз майдаланган мурч 2 ош қошиқ қаймоқ 50 гр сарёғ озгина шакар солинади. Тайёрлаш усули қуйидагича олдин картошка кейин тухум пиширилади ва совуқ сувда чайқаб тозаланади. Кўк пиёз ювилиб сўлитилади ва майдаланади. Сабзавот қайнатмасида 4 ош қошиқ лимон шираси ва зайту мойи қайнатилади. Қайнатманинг мазасига қараб туз ва майдаланган туз солинади. Картошка кичкина бўлакчалар шаклида тўғралади ва иссиқ қайнатмага қўшилади. Сўнг тухум қаймоқ билан аралаштирилади ва устига шакар сепилади. Сўнгра картошка қайнатмадан олинади-да қаймоқ ва тухум аралашмаси увилдириқ ва кўк пиёз билан дастурхонга тортилади. Қарабсизки шифобахш таом тайёр. Сизга ёқимли иштаҳа! Дастурларимизни мунтазам тинглаб борсангиз кўплаб фойдали маълумотларга эга бўласиз. Батафсилроқ маълумотларни эса бизнинг www.Najot.com сайтимиздан топишингиз мумкин. Саломат бўлинглар.