MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз давомида сизларга Худо ва инсоният ўртасидаги аҳд ҳақида батафсил маълумот берамиз. Аҳд – одамлар орасидаги келишувдир. Бутун ҳаёт айнан аҳд орқали амал қилади ва аҳддан келиб чиқади. Икки киши бирга бизнес қилиш истагида бўлса, улар авваламбор шартнома тузади ёки шерикчиликка келишишади, ўзаро аҳд имзолайдилар. Айнан шу шартнома ёки келишув уларнинг амал қилиш йўлларини белгилайди. Никоҳ ҳам шунга ўхшаш аҳд. Эркак ва аёл барча зидликларга биргаликда қарши туриши учун, муаммоларни биргаликда бартараф этиш учун, давлатини бирга баҳам кўриш учун бир-бири билан аҳд тузади. Ҳаётнинг ўзи ҳам энг асосий аҳддир. Ҳаётимиз — Худо биз билан аллақачон қилиб бўлган келишуви ёки шартномасидир. Ушбу шартнома ёки келишув орқали амалларимиз ёки қилмишларимиз учун Худо бизни барча нарса билан таъминлайди.

Narrator 2 Аслида, ҳеч биримиз ўзимизни куч-қувват билан таъминламаймиз. Буни Худо қилади. Лекин Худо буни узоқ давомийлик билан амалга оширади. Ушбу узоқ вақт давом этадиган таъминлаш онгимизда “ўз-ўзимизни куч-қудрат билан таъминлаймиз” деган ҳис-туйғуни келтириб чиқаради, ушбу таъминлаш табиий ҳолдек туюлади. Қарор чиқариб дарров амал қилишга ўрганиб қолганмиз, лекин борди-ю Худо буларни амалга ошириш учун куч-қудрат бермаганида, қўлимиздан ҳеч нарса келмаслиги ҳақида сира ўйламаймиз. Агар бу куч ташқаридан келмаганида эди, ҳатто мушакларимизни ишлата олмас эдик, ҳатто қўлимизни кўтара олмас эдик, ҳатто кўзимизни ҳам юма олмаган бўлар эдик. Бутун инсоният ушбу қонун-қоидага риоя қилади, лекин ушбу асосий ҳақиқатни кўришга ожиздир.

Narrator 1 Шуниси қизиқки, ушбу ҳақиқат чиндан ҳам асосий ҳақиқат бўлишига қарамай уни билиб тан олиш қийиндир, чунки ушбу ҳақиқатга етарлича аҳамият бермаймиз. Ушбу ҳақиқат шу даражада бир қисмимизга айланганки, ҳатто у ҳақда деярли ўйламаймиз. Худонинг Каломига назар ташласак, ҳаворий Павлуснинг Эски ва Янги Аҳд ҳақида айтган оятни кўрсак бўлади. Ушбу оятни мен иккала аҳддаги ягона ҳақиқатни ўргатганда ёки ҳаётда келишувлар ўрнатишда тез-тез фойдаланиб тураман. Коринфликларга иккинчи мактубининг учинчи бобидаги тўртинчи оятда ҳаворий Павлус қизиқ сўзларни айтади: Биз Масиҳ туфайли Худо ҳузурида шундай ишончга сазовормиз. Қандай ишонч ҳақида гап кетяпти? Шак-шубҳасиз, бу ерда бўлиб ўтган нарсага ишора қилиняпти. Бу ерда ҳаворий Павлус жасурликка, инсон сифатида амал қилдирадиган ва ҳатто ҳаворийлик фаолиятини олиб бордирадиган адекватлик ишончга ишора қиляпти.

Narrator 2 Ушбу адекватликни ва ишончни маълум манбадан келишини айтмоқда. Буни батафсил тушунтиришга вақтимни кетказмайман, лекин Павлус қандай ишонч ҳақида гапираятганини сизларга кўрсатиш истагидаман. Шу китобнинг иккинчи бобининг ўн тўртинчи оятида ҳаворий Павлус шундай дейди, Худога шукр! У бизни доимо Масиҳнинг тантанали юришида олиб бораётир…(2Кор. 2:14) Мана ўша ишонч. Сиз мағлубиятга, омадсизликка ёки кучсизликка эмас, аксинча доим тантанали юришга олиб бориласиз. …ва биз орқали ҳар ерда Ўз ҳақидаги билимнинг хуш бўйларини тарқатаётир. Биз халос бўладиганларнинг ҳам, ҳалок бўладиганларнинг ҳам орасида Худо шаънига таралаётган Масиҳнинг хуш ҳидимиз. Бу – ҳалок бўладиганлар учун ҳалокатли ўлим ҳидидир, халос бўладиганлар учун эса яшатувчи ҳаёт ҳидидир. (2Кор.2:14-16(а))

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top