Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд қоронғулик ва гуноҳдан қутқарган инсон доимо Худо донолиги ва иноятига таяниб иш кўриши керак. Агар юрагида Худо бўлган имонли бўлсангиз, ўз кучингиз билан бирор нарса қила олмаслигингизни биласиз. Худди Одам Атога ўхшаб бизда ҳам доим танлаш ҳуқуқи бор. Танлаш ҳуқуқнинг қудрати уни инсонга берилганидадир. Амал қилиш дақиқасида ичингизда яна бошқа бир нарса сизга қудрат бағишлаши керак. Уни ёки буни танлаш. Яъни сиз ”тана” деб аталмиш эски бузилган ҳаётни ёки ”Илоҳий Руҳнинг самарасини (Гал. 5:22)” берувчи янги ҳаётни танлашингиз керак. Энг муҳими, янгисини танлашдан олдин эскисидан воз кечишингиз керак. Кўпчилигимиз Руҳдаги ҳаёт ҳақида оз бўлсада биламиз. Биз айнан шу йўлни танлаб яшашга ҳаракат қиламиз, лекин муаммо эса, кўпинча буларнинг иккаласига таянишга ҳаракат қилишимиздир.
Narrator 2 Бундай вазиятни ҳамма жойда кузатамиз. Одамларга танавий ҳаёт ҳақида гапириб кўринг-чи, масалан жамоат шу йўлни танлаб амал қилишни бошлайди, лекин улар тутаётган программадан воз кечмай туриб, танавий ҳаёт мавзусини номига ўша программага киритиб қўя қолади ҳолос. Ҳеч ким тутган йўлидан воз кечишни ёки ундан қутулишни истамайди, лекин бундай қилиш билан улар ҳеч бир янги нарсани бошлай олмайдилар. Исо айнан шуни назарда тутиб, “Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди ёки янги шаробни эски мешга қуймайдилар (Матто 9:16,17)” деб айтган. Сиз булардан воз кечиб, ҳаммасини янгитдан бошлашингиз керак. Лекин шунда ҳам, биз эскисига илиниб олишни истаймиз, яъни ичимиздаги танавий нарсаларга боғланиб, унга Худони қўшишга ҳаракат қиламиз.
Narrator 1 Қиладиган ибодатларингиз нимадан иборат эканига ҳеч аҳамият берасизми? Худонинг олдига келиб, Унга: ”Раббим, буни уддасидан чиқа олдим, буни баракалаб марҳаматлашингни сўрайман. Бу ерда нима ҳақида гап кетяпти? Ҳаммаси менга боғлиқ. Буни амалга ошишига ёрдам бергин, шуни сўраяпман ҳолос” дейсизми? Бундай ибодатда албатта, эскиси ҳам янгиси ҳам аралашиб кетгандир, ва шу йўсин, бундай ибодат амалга ошмайди. Бундай ибодат қилмасангиз бўлади. Худо бунга алоқадор эмас. Бундай ибодатни эшитган Худо, ”Агар буни истаганингча қилмоқчи бўлсанг, ўзинг қилавер. Мен кетингдан кузатиб тураман” дейди. Юзимиз билан йиқилгунимизча Худо кетимиздан кузатиб тураверади. Лекин танлаган йўлимиз ишламаслигидан афсусга ва тушукунликка тушиб, Унинг олдига келиб, ”Раббим, менга ёрдам бер” десангиз, У сизга “Мана Мен, Мен шу ердаман. Мен доим шу ерда эдим, сен орқали кўп ишлар қилишни истайман, лекин сен ўзинга таянган барча урунишларингни бас қил” деб жавоб беради.
Narrator 2 Бу эса, биз Худо қўлидаги асбоб эмас, аксинча, Унинг вакили эканимиз деганидир. Худо бизга танлашга ижозат беради ва биз орқали иш олиб боради. Бу ҳақда аниқ қарорларга эгамиз ва бу қарорларсиз ҳеч нарса ишламайди. Лекин бир маротаба қарор чиқариб, Худо биз орқали иш қилмоқчи эканини сезганимизда, нимага таянишимиз керак бўлади? Янги Аҳднинг мағзи ҳам айнан шундан иборат.
Зерикиш ҳам, ғазаб ҳам танадан келади. Руҳдан эса, севги, хурсандчилик, тинчлик, сабр, тоқат … ва ҳаяжон ҳам Руҳдан келади. Худо ҳаяжонлидир, У берган ҳаёт ҳам ҳаяжонли. Лекин Руҳда ҳаёт кечиришингиз дегани, дойим аъло кайфиятда бўласиз дегани эмас. Бу фикрга қўшилишни истамайман. Лекин Руҳдаги ҳаёт ҳеч қачон зерикарли бўлмайди.