3:27

Энурезга чоралар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Аввалги суҳбатимизда сиз ота оналарга энурез касаллиги ҳақида маълумот берган бўлсак, бугун таг ҳўллаб қўйиш одати фарзандида рўй берган оналарга қўл келадиган тавсияларни келтирмоқдамиз. 1. Дардманд боланинг қатъий кун тартиби: вақтида ухлаши, сайр қилиши, хоналар ҳавосини тез-тез янгилаб туриши назорат қилиниши лозим. 2. Кунига 4 маҳал овқатланишга, овқат таркибида сут маҳсулотлари, оқсилга бой таомлар, ҳўл мевалар, сабзавотлар, калийга тўйинган майиз, туршак, олхўри кабилар бўлишига эришиш керак. 3. Дастлаб энурезга олиб келадиган бошқа касалликлар: қовуқ яллиғланиши, гижжа кабилардан халос бўлиш шарт. Қуйидаги тадбирларга ҳам ҳар бир она жиддий эътибор қаратиши лозим: — Болангизга куннинг иккинчи ярмида, айниқса, кечаси суюқлик истеъмол қилишини кескин чекланг; қовун-тарвуз, сархил узум, чанқовбосди  ичимликларни меъёрида истеъмол қилгани маъқул.

Narrator 2 Агар у меъёридан зиёд суюқлик ичган бўлса, яримта шўр қурут сўрдиринг.
— Энурез дардини даволашда болада ижобий рефлекс пайдо этиш муҳим аҳамиятга молик. Бунинг учун Будилник услубини қўллаш яхши  самара беради. Бола ҳар куни 9:00 да уйқуга ётқизилиб,  соат қўнғироғи тунгги 12:00  га қўйилади. Шу пайтда онаси болани мажбурлаб уйғотиб, уйқусираган ҳолда эмас, мутлақ сергак торттириб ҳожатга чиқишга ўргатади. Натижада, бир неча ойлардан сўнг болада соат 12:00 га келиб ўз-ўзидан уйғониб, бўшаниб келиш одати рефлекс тарзига киради. Дейлик, шундан сўнг ҳам бола тўшагини ҳўллаб қўйса, қуйидагича тадбирни қўллаш лозим. Уйдагиларнинг барчасидан барвақтроқ уйғонган она дастлаб дардманд боласи тўшагидан хабар олади. Агар ўрин ҳўл бўлса, уни уйғотиб ҳам ўтирмасдан тўшаги ва кийимларини билинтирмасдан янгилаб қўяди. Эрталаб болалар тургач, танбеҳ бериш у ёқда турсин, атрофдагиларга ва боланинг ўзига ҳам сир бой бермайди.

Narrator 1 Умуман, пешоб тута олмайдиганларнинг уч турини тафовут этиш мумкин:
Биринчи тур ирсий мойиллик ва миядаги салмоқли ўзгаришларнинг натижаси бўлади. Бундай дардга чалинган болалар учун уйқудан олдин ичилган суюқлик миқдорининг аҳамияти йўқ. Одатда, ўта чуқур ухлайдиган бундай беморлар кечанинг биринчи ярмида қовуқ унча тўлмаса ҳам сийиб қўяверишади.  Таги ҳўллангач ҳам уйғонмаслиги, фақат у ёнбошдан бу ёнбошга ағдарилиши кузатилади, холос.

Иккинчи турга хос беморлар пешоб чиқариш йўллари ва аъзоларининг тонуси сусайганлиги боис, қовуғи тўлиб кетгандагина сийиб қўяди. Тонгга яқингина сийиб қўядиган бундай беморлар таги ҳўлланган заҳот уйғонишади. Пешоб миқдори ичилган суюқлик ҳажмига боғлиқ бўлади.

Narrator 2 Учинчи турдаги беморлардаги ҳолат қовуқ тонуси сусайиши билан боғлиқ. Бу тоифадагилар бир кечанинг ўзида 4-5 маротабалаб, ҳатто кундуз ухласа ҳам таг ҳўллаб қўйиши кузатилади. Японларнинг Шиатсу ва хитойлик уқалаб даволовчилар фикрича, кечаси таг ҳўллаб қўйиш қовуқ жомлари мушакларининг бўшашиши билан боғлиқ. Улар буни бартараф этиш учун қуйидаги муолажаларни тавсия этишади. Бел қисм умуртқаларининг икки  ёнидаги бештадан нуқтага, сўнгра қуймичдаги уч нуқтага бармоқлар билан оҳиста  босилади. Сўнгра кафт билан киндик пастига, яъни қовуқ ҳудудига таъсир ўтказиш лозим. Замонавий табобат махсус ҳудудларга электростимуляция қилиш усули билан анча самарага эришмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top