3:14

Ундан кўнглим совуган

MP3

Совуқ. Қаҳратон. Ҳеч бир илиқлик йўқ. Зарра бўлсада, қуёш нури кўринмайди. Тез-тез шиддатли совуқ бўронлар бўлиб туради. Бу бўронлардан омон қолишнинг иложи борми? Ассалому алайкум. Мавзу қиш ҳақида экан деб ўйладингизми? Асло ундай эмас. Бу оилада бўлиб турадиган совуқлик ва жанжаллар ҳақида. Баъзи оилаларда жанжал бўлмаган кунинг ўзи йўқ. Бу жанжалларда ҳар икки томон айбдор бўлса ҳам, ён бергилари келмайди. Мағрурлик қилади. Ўзининг ҳақлигига сабаб излайди.

Мана шунинг учун ҳам кейин оилада, тинимсиз совуқ бўронлар бўлади. Бу бўронлар эр-хотинни бутунлай бир биридан совутади. Лекин ажрашишга шошилманг. Турмуш қуришдан олдинги ёки кейинги севги қаёқда қолди? Нима учун ўша муҳаббат совуб қолди. Бунга сабабни ҳар икки томон ўзидан қидириши керак? Бироқ айрим холларда бир томон бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Бу жанжалларга нуқта қўйишнинг энг яхши йўли ажрашиш, деган қарорида маҳкам туриб олади.

Шундай бўлса, ҳам тушкунликка тушманг. Агар оилада бир киши ажрашиш ечим эмаслигини англаб етса, ҳали оилани сақлаб қолишга, аввалги севгини қайтаришга умид бор. Оилангизнинг барбод бўлишини истамайсизми? Ундай бўлса биринчи ўринда Худога мурожаат қилинг. У сизнинг муаммоларингизни билади, у сизни ҳам турмуш ўртоғингизни ҳам ўзгартиришга қодир.

Тўғри маслаҳат. Худо сизни севади. Гуноҳларингизга, камчиликларингизга, тинмай уни рад этиб келаётганингизга қарамай севади. Сиз ҳам турмуш ўртоғингизни мана шундай сева оласизми? Худо сиз ва атрофингизда яшаётган бошқалар учун Исо Масиҳни хочда қурбон қилди. Исо Масиҳ сизни шундай севгани учун сизнинг гуноҳларингизни ўз бўйнига олди. У сизнинг ҳаётингизни ўзгаритиришга қодир. У сизни ҳам кейинчалик турмуш ўртоғингизни ҳам бутунлай бошқа одамга айлантиради.

У атрофимиздаги минглаб одамларнинг ҳаётини ўзгартирган. Миллионлаб оилаларни сақлаб қолган. У сизнинг оилангизни ҳам сақлаб қола олади. У шуни истайди. Шунинг учун ҳам аввало Унга мурожаат қилинг. Кейин эса босқичма-босқич, турмуш ўртоғингизга ғамхўрлик, эътибор, муҳаббат кўрсатиб боринг.

Дастлаб у сизга эътибор қилмаслиги мумкин. Ҳаракатларингини бошқача тушуниши, сиздан аччиқланиши мумкин, аммо бўш келманг. Оилани сақлаб қолиш осон иш эмас. Эр-хотин ўртасида қайта муҳаббат оловини ёқиш, хўл ўтинларни ёқишдай мураккаб иш. Аммо Худо учун имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Сиз ҳаракат қилиш билан бирга ҳар куни оилангиз, турмуш ўртоғингиз ва ўзингиз учун Худодан сўранг. У сизга ёрдам беради.

Муҳими мақсадингиз йўлида тўхтаб қолманг. Ҳар қандай ажрашиш ниятида бўлганлар учун маълум вақт берилади. Мана шу вақт давомида қаттиқ ҳаракат қилинг. Аёлингизга ёрдам беринг, оғирини енгил қилишга ҳаракат қилинг. Мағрурлигингизни йиғиштириб қўйинг. Аёллар эса эрларига нисбатан меҳрибонроқ, эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қилишлари керак. Ва энг асосийси Худодан сўрашни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top