3:15

Худонинг қўлида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун сизларга машхур ёзувчи Макс Лукадонинг ҳаётида бўлиб ўтган бир воқеа ҳақида айтиб беришни маъқул кўрдик. Келинг бу гувоҳликни биргаликда тинглаймиз. “Бир куни охирги пайтларда бир муаммони ҳал қилмай туриб бошқалари бош кўтараётганини сезиб қолдим. Улардан жуда чарчаб, Худога мурожаат қилдим. Худо эса менга Матто 14 бобга йўналтирди. У ерда ҳаворий Павлуснинг сув устида юриши ҳақида ёзилган эди. “Ё Раббим, агар бу Сен бўлсанг, менга буйруқ бер, мен сув устида юриб Сенинг олдингга борай! Деди. Исо: “Кел!” деди. Петр қаиқдан чиқиб, сув устидан юрганча Исонинг олдига йўл олди. Лекин кучли шамолни кўриб ўтакаси ёрилди. У чўка бошлагач: “Ё Раббим, мени қутқар!” деб бақирди. Исо ўша заҳоти қўлини узатиб, уни ушлаб қолдида: “Ҳа, имони суст, нега иккиландинг? деди.”. Бу парчани ўқиб, нега Худо менга бу парчани кўрсатганини англамадим.

Narrator 2 Шу кунларда шифокор қабулига бориб, топширган анализлар жавобини билмоқчи бўлдим. Ҳамшира мени шифокор хонасига бошлаб, доктор келгунча кутиб туришимни сўради. Мен у айтганидек, ўтириб кутдим. Кутар эканман, кўзим девордаги бир қанча шифокорлик дипломларига тушди. Дипломлардан унинг ўта билимли ва тажрибали шифокор эканини билиш мумкин эди. Ўзимни ҳотиржам ҳис қилдим. Шифокорим ўта тажрибали эканидан кўнглим тўлди. Бир неча сониялардан кейин эса, ҳамшира анализ натижаларини олиб кирди да, “Танишиб чиқинг, шифокор келаяпти” деди. Қоғоздаги ёзувларга кўз югуртириб у ерда ёзилган “эмболия” “қон тромби” “аритмия” каби сўзларни ўқиб хавотирга туша бошладим”. Хавотир ичида қўлимдаги анализ жавобларини кўтардим.

Narrator 1 Шу он девордаги савлат тўкиб турган дипломларни кўрдим. Кўнглим таскин топгандай бўлди. Мени хавотирга солган қоғозлар ўртасида дипломни кўрдим. Худованд биздан шуни истайди. Муаммоларимиз ва ҳаёт тўфонлари ўртасида Худовандни кўришимизни ва Унга ишонишимизни истайди. Муаммолар гирдобида қолсак ҳам ундан кўзимизни узмасак, муаммоларимиз унчалик катта кўринмайди. У қийинчиликларимизга жавоб топади. У бизни доимо дадил бўлишга чақиради. Инсон жуда ўзгарувчан хилқат. У Худонинг қилганларини унутиб қўядиган, баъзан атрофида Худованд содир этаётган воқеаларни кўриб туриб ҳам англамайдиган жонзот. Агар қийин кунларда Худованд бизни у ердан қандай олиб чиққанини ва ёрдам берганини эсласак, кейинги қийинчиликларни ҳам кутиб олишга тайёр бўламиз.

Narrator 2 Ундан ташқари Худованднинг Каломига диққат қилсак, қийинчиликларимизга жавобни у ердан қидирсак, албатта жавоб топамиз. Калом шундай дейди: “Демак, биз эшитганларимиздан қайтмаслик учун буларга жуда кўп диққат қилишимиз керак.” (Ибр 2:1) Шунинг учун Ҳаёт тўфонлари ичида Худодан кўз узмаслик учун қаттиқ ҳаракат қилинг.”

У тўғри айтади. Гапириш осон, аммо ўша дамларга дош бериш ва айтилганларга амал қилиш қийин, деб ўйлаётгандирсиз?! Сиз ҳақсиз. Гапириш бошқа уни амалда бажариш бошқа. Шундай дамларда баъзилар Худо уни эшитмаётгандек, қулоғини беркитиб, унинг муаммоси ва ташвиши билан иши йўқдек туюлади. Аммо ундай эмас. Сиқ ҳис қилмаётган бўлсангиз ҳам, Худо сиз билан. Унинг ёрдами ва керакли сабоғини олиш учун, Унга қарашда давом этинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top