3:21

Халқ Маъбадни қайта қура бошлайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тинловчи. Бугунги суҳбатимизни тингласангиз, Ўз халқига бўлган садоқати қанчалик чексиз эканига шахсан гувоҳ бўласиз. Исроил халқи, Худо ваъа қилган юртга кирганидан кейин, Худованд аввал ҳам огаҳлантирганидек, ўзга халқларга аралашиб кетмасликни, уларнинг худоларига сажда қилмасликни ва ваъда қилинган ерни бутунлай эгаллаб олишни буюрди. Аммо халқ Худованднинг амрига қисман амал қилди. Вақт ўтиб эса, атрофида яшаётган ўзларига қарам бўлган халқларнинг қизларини ўзларига хотинликка ола бошладилар. Кейин эса уларнинг худоларига хизмат қила бошладилар. Шунда ҳам Худованд пайғамбарлари орқали уларни огохлантирди. Аммо халқ барибир ҳам билганидан қолмади. Шундан сўнг Худованд уларни бошқа бир халқ қўлига берди.

Narrator 2 Халқнинг сургунликдаги даврида Эзра деган пайғамбар уларга Худонинг сўзларини етказиб турарди. Худонинг халқи узоқ вақтгача мустақил бўла олмади. Лекин уларнинг устидан қайси шоҳлик ҳукмронлик қилмасин, барибир, яҳудий халқини Худо бошқараётганини Эзра билар эди. Шунинг учун у айтган эдики: “Ота– боболаримизнинг Худосига ҳамду санолар бўлсин! Эгам Қуддусдасги уйини шарафлаши учун буларни шоҳнинг юрагига солди. Худонинг марҳамати билан мен шоҳнинг, маслаҳатчиларининг, барча обрўли аъёнларининг илтифотига сазовор бўлдим.” (7:27-28)

Ва ниҳоят халқ ўз ерига қайтиб келди. Улар Худованд уйини қайта қуришни бошлашди. Худованднинг Халқ тош йўнувчиларни ва дурадгорларни пул билан таъминлаб турди. Улар Форс шоҳи Курушнинг ижозати билан Ўрта ер денгизи орқали Лубнондан Яффа шаҳрига садр ёғочларини келтирдилар.

Narrator 1 Ёғочларни олиб келган Сидонликлар ва Тирликларга егулик, ичимлик ва зайтун мойи бердилар. Асирликдан қайтганлар Худонинг Қуддусдаги уйи вайроналари олдига келганларига бир йилу икки ой бўлгач, улар Эгамизнинг уйини қайта қуришни бошладилар. Қурилишда Шалтиёл ўғли Зарубабел, Ёҳузадах ўғли Ёшуа, уларнинг биродарлари руҳоний ва левилар, шунингдек, асирликдан қайтиб келган ҳамма одамлар иштирок этди. Улар қурилиш ишларини назорат қилиш учун йигирма ва ундан юқори ёшдаги левиларни тайинладилар. Худонинг уйи қурилишини Ешува, унинг ўғиллари ва қариндошлари, Кадмил ва унинг ўғиллари назорат қилар эдилар. (Ешува ва Кадмил Хўдавиё наслидан эдилар.) Уларга бу ишда левиларнинг Ханадод уруғи ёрдам берар эди. Бинокорлар Эгамиз Маъбадининг пойдеворини ётқизиб бўлганларидан кейин, руҳонийлар ўз либосларини кийдилар.

Narrator 2 Исроил шоҳи Довуднинг кўрсатмаларига мувофиқ, руҳонийлар карнайлари билан, Осиф наслидан бўлган левилар занглари билан, Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ўз жойларини эгалладилар. Улар Эгамизга ҳамду сано ва шукроналар айтиб, шундай нақорат куйладилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг Исроилга бўлган содиқ севгиси абадийдир.” Эгамизнинг уйи пойдевори ётқизилганидан, бутун халқ баланд овоз билан Эгамизга ҳамду сано айтди. Одамлар хурсандчиликдан бақирарди, Эгамизнинг олдинги уйини кўрган ёши улуғ руҳонийлар, левилар ва уруғбошиларнинг кўпчилиги эса уйнинг пойдеворини кўрганларида ҳўнграб йиғладилар. Халқ шунчалик қаттиқ бақирардики, овозлари узоқдан ҳам эшитилиб турарди. Буни эшитганлар хурсандчилик овозларини йиғи товушидан фарқлай олмасди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top