MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Бугун яна бир мусулмон биродарнинг тирик Худони топгани ҳақидаги гувоҳликни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Менинг исмим Иброҳим. Мен қишлоқда туғилганман. Атрофимиз фермалар ва далалардан иборат. Ёшлигимдан кучли исломий таълимот билан улғайганман. Менга еру осмонни яратган Худованддан қўрқишни ўргатишган. Худодан қўрқиб, яхши ишлар қилиб, яхши инсон бўлиб яшасанг, шунинг ўзи етарли, дейишарди. Менга ўргатилганларига жуда диққат қилиб, чин дилдан Худонинг розилигини топишни истардим. Оиламдагилар менга ҳафтада икки марта Душанба ва Пайшанба кунлари рўза тутиш савоби ҳақида айтар эдилар. Уларнинг гапларига амал қилиб ҳафтада икки марта рўза тутардим. Муҳаммад пайғамбар нимаики қилган бўлса, унинг қилганларига тақлид қилиб, мен ҳам ўша ишларни қилишга ҳаракат қилардим.

Narrator 2 Бир куни бомдод номозидан кейин мен Муҳаммад Имом ва Сулаймон Каҳваш билан танишдим. Улар мени мусулмон динининг берилган етакчиси бўлишга ундашди. Ҳар сафар масжидда номоз ўқиб, рўзани бирга очган пайтларимизда, улар Муҳаммадга тақлид қилганимни кўриб, мендан хурсанд бўлар эдилар. Шунинг учун бир сафар диний етакчи Сулаймон Ҳошим менга, “Иброҳим, ўғлим, сен Ислом динини даъват қилишга чақирилгансан. Шунинг учун мана бу китобларни олиб кейинги маърузага тайёрлан”, деди. “Вой, Оллоҳим! Мен-а?”, дедим ҳайратдан. Шундай қилиб, ҳар душанба ваъз айтадиган бўлдим. Ўша пайтларда ҳақиқий йўл ва тирик Худонинг табиатини очиб берувчи Зот борлигини ҳали билмасдим. Мен ҳатто журналларга ҳам Исломни ташвиқ қилиб мақолалар ёзардим. Ўшандай журналлардан бирида мен хат орқали дўстлашишим мумкин бўлган бир инсоннинг адреси ёзилган эди.

Narrator 1 Мен уни тўғри йўлга, яъни мен тўғри деб ҳисоблаган Исломга чақириш учун у инсонга мактуб ёздим. У Пенсилвания штатида яшар эди. У эса менга Муқаддас Китоб – Инжилнинг ҳақиқатлиги ва Исонинг Нажоткорлиги ҳақида айтарди. Қуръон ва домлаларимиз Инжилнинг ҳақиқат эмаслигини айтганлари учун уни муқаддас китоб деб ҳисобламасдим. Кейин эса мен хат орқали суҳбатлашиб турган инсон – Жон қишлоғимизга келди. Ўшанда мен ҳақиқий Масиҳийни биринчи марта кўриб турган эдим. У икки ой қишлоғимизда яшади. У Худо билан жуда ажойиб тарзда суҳбатлашарди. Унинг ибодат қилиши ҳам бизнинг дуо қилишимизга ёки номоз ўқишимизга ўхшамас эди. У гапиришдан кўра кўпроқ ибодат қиларди. Унинг Исо Масиҳга бўлган севгиси мени ҳайратга солди. Жоннинг Худо билан яқинлигига ҳавас қилдим. Мен у билан жаннат ва ҳукм куни ҳақида кўп баҳслашардим.

Narrator 2 Ҳукм кунида Худованд қилган яхши ва ёмон ишларингни тарозида ўлчайди ва яхши ишларинг кўп бўлса, жаннатга ҳур-ва парилар бор жойга ўтқазиласан. У ерда истаган пари билан кўнгилхушлик қилишинг мумкин, деб айтдим. У эса Матто 22:30 оятни айтди: “Сизлар Муқаддас Битикларни ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар. Ўликлар тирилганда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар, балки бамисоли осмондаги фаришталардай бўладилар.” Сиз жаннатга боришингизга ишончингиз комил эмас, фақат “Оллоҳ билади”, дейсиз. Аммо Исо Масиҳ сенинг учун тўлов тўлаган. Ҳукм кунида солиҳлар қаторига қўшилишинг учун меҳрибон Худо аллақачон сенга йўл очиб қўйган. Сен буни қабул қиласанми, йўқми бу сенинг ихтиёрингда”, деди. Кўзларимдан ёш қуйилди. Худо кўзларимни, онгимни ва юрагимни очгандек эди. Ўша заҳоти Худо мен учун тайёрлаган абадий ҳаётни қабул қилдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top