2:57

Mc.Donald’s сирлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Мак Доналд фаст фуд ресторанлари бутун дунё бўйлаб маълум ва машҳур. Уларнинг бунчалик машҳур бўлиб кетишига ва миллионлаб соф даромад олишига сабаб нима? Уларнинг сири нимада? Дунё бўйича деярли ҳар куни битта «ресторан” очилади. Тўғрироғи, McDonald’s овқатланиш шохобчаси. Бу ерда тамадди қилиш истагида бўлганлар оқими эса асло камаймайди. Бунинг сири эса дунёнинг исталган бурчагида амал қилинадиган қатъий иш меъёри ва маркетинг ишларидадир. Рэй Крок илк марта McDonald’sни қандай кўринишда ташкил этган бўлса, у ҳозир ҳам ана шу кўринишда сақланиб қолган. McDonald’sдагилар бу ерга ота- оналар фарзандларини эмас, фарзандлар ота-оналарини бошлаб келишларини аллақачон англаб етишган. Шунинг учун бу ерда болалар орқали мижозларни жалб этишга катта эътибор берилади.

Narrator 2 Болалар учун ўйин майдончалари, арзон нархларда туғилган кунлар ўтказиш, ота-оналари билан навбатда турган кичкинтойларга совғалар бериш, юқори эътибор ва сабр шулар жумласидандир. Компания қоидасига кўра, агар харидор картошка, ичимлик, музқаймоқ ёки қаҳвага буюртма берганида унинг миқдорини айтмаса, энг катта порция олиб келинади. Биринчидан, вақтдан ютилади – буюртма 60 сония ичида қабул қилиниши лозим, агар харидордан қанча миқдорда нарса олишини сўрайдиган бўлса, навбатда турганлар кўпайиб кетиши мумкин. Иккинчидан, қанча кўп нарса сотилса, шунча кўп пул тушади. Бу ердаги сотувчилар ҳеч қачон инкор қўшимчасини ишлатмайдилар. «Олмайсизми? Емайсизми? Ичмайсизми?” деб эмас, «Оласизми? Ейсизми? Ичасизми?” деб мурожаат қиладилар.

Narrator 1 Агар мижозлар бу ерда узоқ ўтириб қолишса, янги мижозларга жой етмаслиги ва тушум оз бўлиши мумкин. Шунинг учун McDonald’s мижоз узоқ ўтирмаслиги, балки тезда овқатланиб кетиши учун ҳаракат қилади. Қаттиқ стуллар ва ноқулай диванлар шу мақсад учун хизмат қилади. Тезкор мусиқа ҳам сизнинг кайфиятингизни кўтариш учун эмас, балки мусиқа тезлигига мос равишда овқатланишингиз учун қўйилади. Столлар орасидаги тор йўлаклар ҳам мижозларга иложи борича кўпроқ жой ажратиш ва овқатланиб ўтирганлар ортидан ёки ёнидан тинмай одамлар ўтиб туришидан ноқулайлик сезиши учун махсус қилинган. McDonald’sнинг асосий қоидаларидан бири — бу «маданият, сифат, озодалик ва қулайликдир.” .

Narrator 2 Мижозларга доимо табассум билан жавоб берилади, ҳеч қачон қўполлик қилишмайди. Одамлар Биг Макнинг таъми дунёнинг ҳар қандай бурчагида эртага ҳам, беш йилдан кейин ҳам ўзгармаслигига ишонишади. Чунки бу сэндвич 1967 йилдан буён бир хил рецепт асосида тайёрланиб келинади. Овқатланаётганлар атрофида доимо пол ювиб ёки деразаларни артиб юраётганлар эса мижозларда «бу ерда доимо озодаликка эътибор берилади” деган фикрни уйғотади. Кўпчилик McDonald’s сэндвичлари таркибида одамни ўзига ўргатиб олувчи кимёвий модда бор, деб тахмин қилади. Нима бўлмасин, McDonald’sнинг мижозлар билан ишлаш сиёсатига тан бермай илож йўқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top