3:43

Пулларни тежаш сирлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қанча кўп ишлаб тирикчиликка яратай десангиз ҳам пулингизни учма-уч етказаяпсизми? Пулларни қандай тежаш ва донолик билан ишлатиш йўлларини билмасангиз керак. Бугун ҳаммамиз учун ҳам қизиқ ҳам фойдали бўлган бир мавзуни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик. Бугун дунёда кўпгина миллиардерлар бор. Улар қандай қилиб бундай молиявий муваффақиятга эришганлар? Уларнинг ҳаммаси ҳам пулни ўнг-чапга қарамасдан совиришга одатланмаган. Аксинча, улар ўзларининг бу муваффақиятларини ўзларининг оддий ҳаёт тарзи кечиришлари билан тушунтирадилар. Келинг, улардан ўрганайлик. Зотан, улар пулни тежашнинг сирлари ҳақида биз билан ўртоқлашдилар. Майкл Блумберг, $34,3 миллиард соҳиби Сиз учун яхши ишловчи нарсага доимо амал қилинг. Майкл Блумберг Нью-Йоркнинг энг баҳс-мунозараларга сабаб бўлувчи мэрларидан бири эканлиги билан танилган.

Narrator 2 Бундан ташқари, у Bloomberg L.P. халқаро ахборот компаниясининг асосчиси ва акционери ҳисобланади (88% акцияга эга). Бироқ Майкл ҳақида кўпчилик билмайдиган бир ҳақиқат бор: у охирги 10 йил ичида бор-йўғи икки жуфт пойафзал кийган ва ҳозирда ҳам уларни кийиб келмоқда. Бу қора рангдаги мокасиналар бўлиб, миллиардер бошқа ҳеч қайси бир пойафзалда ўзини шу пойафзалдагидек қулай ҳис қилмайди. Шунинг учун у бу пойафзалдан воз кечишни хоҳламайди. Шу тариқа у бошқа нарсалар учун пулни тежайди. Билл Гейтс, $79 миллиард соҳиби Ўзингизнинг аввалги хатоларингиздан сабоқ чиқаринг. Биз ҳаётимизда кўп маротаба хатоларга йўл қўямиз. Шу жумладан, пул ишлатиш борасида ҳам. Дунёдаги энг бадавлат одамлардан бири Билл Гейтс бир вақтлар шундай деган эди: «Муваффақиятни нишонлаш жуда ҳам ажойиб. Бироқ муваффақиятсизликлардан сабоқ чиқариш бундан ҳам муҳимроқдир».

Narrator 1 Уоррен Баффетт, $66,1 миллиард соҳиби Ўзингизнинг эҳтиёжларингизга мос уй сотиб олинг. Уоррен Баффетт бу қоидага ёрқин мисол бўла олади. У ҳанузгача 1958 йилда $31 500 га сотиб олган Небраска штатининг Омаха шаҳрида жойлашган уйида яшаб келмоқда. Ўзининг ихтиёридаги миллиардларга қарамасдан, Баффетт ҳашаматли уй сотиб олишга ҳеч қандай ҳожат сезмайди. Опра Уинфри, $2,9 миллиард соҳибаси Ўзингиз учун завқ берадиган нарсани топинг. Бу оддийгина маслаҳат Опрага омад ва шуҳрат олиб келди. У шундай дейди: «Сиз ўзингиз нимага ишонсангиз, ўшанга айланасиз. Ҳозирда сиз ҳаётингизда қайси жойда бўлишингиз сиз нимага ишонганлигингизга боғлиқ. Сиз бирор нарсани қилишни яхши кўришингиз ва унга амал қилишингиз сизни ҳаётингиздаги буюк мукофотларга олиб келиши мумкин».

Narrator 2 Ричард Брэнсон, $5,1 миллиард соҳиби Ўз олдингизга мақсад қўйинг ва унга эришиш учун қўлингиздан келадиган барча ишни қилинг. Британиялик миллиардер ва Virgin Group асосчиси Ричард Брэнсон ўз фаолиятини қачонлардир оддий мақсадлар ёзилган рўйхатдан бошлаган. Бу мақсадлар умуман ҳақиқатдан йироқ бўлган бўлиши мумкин, бироқ у бу мақсадларга эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди ва уларга етишиш учун олға борди. Джон Дональд Макартур, $3,7 миллиард соҳиби Бюджет тузинг ва унга амал қилинг. Макартур Bankers Life and Casualty Company нинг ягона акционери бўлган. Голливуднинг ёрқин ва сержило даври пайтида ҳаёт кечирганига қарамай, Макартур қимматбаҳо харидлардан воз кечган ва жуда оддий яшаган. У ҳеч қачон ҳашаматли буюмларга эгалик қилмаган, унинг матбуот-агентлари ҳам бўлмаган, бир йиллик сарф-харажатлари эса бор-йўғи 25000 долларни ташкил қилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top