Narrator 1 Ассалому алайкум. Бир пайтлар Худо иноятидан узоқда яшаган бўлсак, энди унинг ҳимояси ва бошқаруви остидамиз. Биз Худо иноятини қабул қилганимизда Муқаддас Руҳни ҳам қабул қилдик. Энди тавба қилганингизга яраша мева беринглар, дейди Муқаддас Калом. Худо Руҳини қабул қилган бўлсак-да, танамиз ўша-ўша. У аввалгидек эски одатларини қўмсайди. Агар унинг ҳоҳиш истакларини Муқаддас Руҳ кучи билан ўлдирсак, руҳан мустаҳкам бўламиз ва Худо иродасига кўра яшаш қандай бўлишини билиб оламиз. Эски ўзлигимиз ўлимга маҳкум, янги ўзлигимизни эса ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда Худо билан шарафли ҳаёт кутмоқда. Лекин бунинг учун бизлар эски дунёвий истакларимизни жиловлашни бошлаш керак.
Narrator 2 Муқаддас Калом шундай дейди: “эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар. Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар. Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар.” Эфес.4:22-32. Бунинг учун Худо фарзандларининг онги тубдан ўзгариши керак! Ҳар нарсага нисбатан дунёнинг нуқтаи назари ва Худонинг нуқтаи назари бор. Фарқи, дунёнинг нуқтаи назари нотўғри ва бизларни ўлимга олиб боради; Худонинг нуқтаи назари эса, ҳақиқат.
Narrator 1 Шунинг учун ҳаётингизда қайси соҳада қарор қабул қилиш керак бўлса, шунга нисбатан Худонинг иродасини билинг ва ўшани қилинг.
Масалан: бир аёл касал эди. У Худодан шифо сўради. Тез кунларда
шифо ола олмади. Сўнгра унга фолбинларга боришни маслаҳат беришган. Унинг фикрича, Худо ҳам шифолайди, фолбинлар ҳам шифолайди, бошқалар ҳам шифолайди, биридан шифо ола олмасанг, бошқасига бораверасан. Лекин Худо бунга бошқача қарайди. Руҳий дунёда иккита куч бор: Худо ва шайтон. Сиз кимга мурожаат қилсангиз ва унинг ортида Худо турган бўлмаса, Худо ҳеч қачон улар орқали даволамайди.
Narrator 2 Сиз қайтанга касаллигингизга Худонинг лаънатини қўшиб оласиз.
Худо Ўз Каломи орқали шундай деган: “Сизларнинг ораларингда, ўғли ёки қизини оловдан олиб ўтувчи, фол очувчи, иссиқ совуқ қилувчи, жодугар, куф-суф қилувчи, руҳларни чақирувчи, сехргар ёки ўликлардан сўровчи бўлмасин. Зеро бундай зулмни қилувчи ҳар бир одам Раббийнинг қаршисида жирканчдир. Айнан шу жирканч ишлари учун Раббий Худоинг уларни сенинг олдингдан қувади.” Қонунлар 18:10 Худованд Ўз Каломида қандай ишлар Унинг учун жирканчли эканини ёзган. Шундай экан, Каломга қаранг ва амал қилинг. Янада кўпроқ маълумотларни бизнинг www.najot.com сайтимиздан ҳам топишингиз мумкин.