3:14

Худонинг севгиси сабабли дунёга келдингиз

MP3

Салом азизлар. Худо ҳатто ерни яратмасдан олдин сиз ҳақингизда ўйлаётган эди. Аслида У ерни шунинг учун яратди. Худо ушбу сайёрадаги атроф муҳитни биз яшашимизга қулай бўлиши учун яратди. Биз унинг севгисининг марказидамиз ва яратган мавжудотларининг энг қадрлисимиз.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо ҳақиқат каломи орқали бизга ҳаёт бағишлади, чунки Ўз яратганлари орасида биринчи ўринни эгаллашимизни ҳоҳлади.” (Ёқуб 1:18). Бу Худонинг бизни қанчалик севишини ва қадрлашини ифодалайди. Худо таваккалчи эмас; Худо буларни катта аниқлик билан бажарди. Физиклар, биологлар ҳамда бошқа олимлар коинот ҳақида қанчалик ўрганишса, биз шунчалик коинотнинг ҳаёт кечиришимиз учун мукаммал аниқлик билан яратилганига амин бўламиз.

Янги Зелландиядаги Отаго Университетида инсонлардаги молекуляр ирсиятлар бўйича тадқиқотчи Др. Майкл Дентон шундай хулоса қилади, “Биология фанидаги маълум бўлган барча далиллар бир асосий фикрни тасдиқлайди, яъни фазо айнан ҳаёт ва инсоният учун шакллантирилган ва ушбу марказий фактда хақиқатнинг барча қирралари ўзининг маъносини ва изоҳини топади.” Муқаддас Калом минг йиллар олдин буни айтиб ўтган, “Худо ерни яратди… У ерни бўм бўш бўлиши учун эмас балки парвариш қилиниши учун яратди.”(Ишайъё 45:18) Нега Худо буларнинг ҳаммасини қилди? Нега Худо коинотни биз учун яратишидан келадиган балолардан ташвишга тушишга қарор қилди? Чунки У севги Худосидир. Бундай севгини тушуниш жуда мушкулдир, аммо бу тўлиқ ишонарлидир. Сиз Худо севгисининг махсус объекти бўлиш учун яратилгансиз. Худо сизни севиши учун яратди. Бу ҳаётингизни қуриш учун керак бўлган ҳақиқатдир.

Калом бизга “Худо севгидир” дейди. У Худода севги бор демаяпти. У севгидир. Севги Худо характерининг моҳиятидир. Муқаддас Учбирлик орасида мукаммал севги мавжуд, шунинг учун Худо сизни яратишга муҳтож эмас эди. У ёлғиз эмас эди. Лекин У сизга Ўз севгисини изҳор қилишни ҳоҳлади. Худо айтади, “Сен туғилгандан бери Мен сени олиб юрдим; Сен ҳақингда қайғуриб келдим.

Ҳаттоки қариб қолганингда ҳам мен айнан ўшаман. Ҳаттоки сочларинг оқариб қолганда ҳам сен ҳақингда қайғураман. Мен сени яратдим ва сен ҳақингда қайғураман.”(Ишаъё 46:3,4) Агар Худо бўлмаганида, биз ҳаммамиз “тасодиф” бўлиб, астрономик тасодифнинг натижаси бўлиб қолардик. Ҳаётнинг мақсади ёки маъноси ёки муҳимлиги бўлмасди. Сизнинг ердаги қисқагина ҳаётингизда ҳеч қандай рост ёки ёлғон ёки умид бўлмасди.

Лекин Худо бор ва У сизни аниқ мақсад учун яратган ҳамда ҳаётингиз чуқур маънога эга. Биз ушбу мақсад ва маънони қачонки Худога ҳаётимизнинг маъносига ишора сифатида қараганимизда тушунамиз. Римликларга 12:3 да ёзилишича “Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар.” Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top