Narrator 1 Ассалому алайкум. Муқаддас Каломни ўқир эканман, ҳаворийларнинг Исо Масиҳ номи билан қилган ишлари ва мўъжизалари мени ҳайратлантиради. Мен каби бошқа имонлилар ҳам уларга ҳавас қилган бўлишса керак. Муқаддас Каломда Масиҳ шундай дейди: “Сизларга ростини айтайин: “Менга ишонган киши Мен қилаётган ишларни ўзи қилади ва ҳатто бундан каттароғини ҳам қилади”(Юҳ.14:12). Шунда савол туғилади: қачон ва қандай? Мен заифман. Мен кўпдан буён кутяпман. Мен Худога содиқман, хизматга содиқман, аммо ғайритабиий ўсиш йўқ. Баъзан шундай туюладики, сиз чанқоқсиз, сиз Худованд учун кўп ишлар қилишни ҳоҳлайсиз, У эса гўё сустдек. Руҳий дунё харакатсиздек туюлади. Лекин Исо айтган: “Отам ҳамон яратяпти”. Яна У Ота қилаётган ишларини Унга ҳам кўрсатишини айтган.
Narrator 2 Демак, У нима қилаётганини бизларга ҳам кўрсатишини сўраш вақти келди.
Шунда бизларда имон ва Унинг қадамларидан бориш учун жасорат пайдо бўлади. Агар Худонинг сўзини диққат билан кузатсак, биз Худонинг жасоратлилигини, мустаҳкамлигини, мақсад сари интилувчанлилигини, меҳнатсеварлигини ва ҳоказоларни кўришимиз мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, биз билишимиз мумкин-ки, У ҳар куни нимадир қилади. Бизнинг ва бир вақтнинг ўзида миллионлаб инсонларнинг ҳаётида ишлайди. Бизлар эса Унинг қуллари сифатида ҳар куни Унинг олдига келиб, иродасини сўрашимиз мумкин. Балким, Унинг овозини бирдан эшитмасмиз, лекин ёзилганки: “Унга ишонганлар уятда қолмайди” шунингдек, “Унга умид қилганларни У эзгуликлардан маҳрум қилмайди”.
Narrator 1 Худода ҳамма нарса У олдиндан тузган режа асосида содир бўлади, шунинг учун ҳар нарсанинг ўз вақти бор. Агар биз Уни кутишни ўргансак, У албатта келади ва мукофотлайди. Баъзан биз кутган нарсалар тезроқ содир бўлишини истаймиз. Бироқ Воиз китоби “Ҳар нарсани ўз вақти бор” дейди. Агарда бизлар Унга қарамай ўз кучимиз билан хизмат қилмоқчи бўлсак, У бизларга Унинг иродасисиз ҳаракат қилишимизга йўл қўйиб беради. Худонинг иродаси ҳамма одамлар нажот топиши ва хақиқатни таниб билишидир. Демак, У ҳар куни жонлар нажот топиши учун ва хақиқатни таниб билишлари учун нимадир қилади. Исонинг кўзлари ҳар доим азобланган инсонларни кўрар эди. Халқ оломонини кўриб, Исо уларга ачинди; чунки чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар.
Narrator 2 У ҳозир ҳам уларни кўряпти. Сиз балким қайсидир хизматда, йиллар давомида омадга эришолмай қийналаётгандирсиз. Исода эса сиз учун катта ва кенг далалар бор. У шундай дейди: Хосил кўп, аммо ишчилар кам, ҳосилнинг Эгасига ёлворинглар, токи ўз ҳосилига ишчиларни юборсин. Ўз ҳосилингни йиғиб-терадиган юмушчилар юбор, деб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар. Исо мўъжизалар, аломатлар, жинларнинг қувилиши, шифоланишлар ва озод бўлишлар содир бўладиган далаларни кўряпти. Бизлар касалларни шифолашимиз эса Худонинг иродаси. Ўша ердаги беморларни шифоланглар ва уларга: “Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди,” – деб айтинглар. Бу Худонинг буйруғи ва бизнинг Худо фарзандлари сифатидаги ҳаётдаги асосий мақсадимиздир.