3:16

Ота ва фарзандлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Фарзандлар кўп жиҳатдан биологик ота-онасига ўхшашади. Аслида ота ва фарзанд ўртасида қандай ўхшашлик бўлади? Бу ҳақида батафсил жавоб бериш ва бу саволни муҳокама қилиш учун анча вақт кетади. Бироқ мавзу доирасини қисқартириб, бугунги суҳбатимизда сизлар билан фарзанднинг ҳар нарсада отасига тақлид қилиши ёки қилмаслиги ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўрдик. Ҳар бир имонли фарзанд руҳий отаси Худога ўхшашни истайди. Ҳаётимизда бирор бир иш қилиш учун аввало Худонинг ҳақиқатини излаб, кейин У айтганидек ҳаракат қилсак, доимо муаммолар ҳал бўлади. Худо фарзандлари сафига қўшилган ҳар бир янги имонли Худованд ундан нимани исташини ва Унинг иродасини билиши учун Муқаддас Каломни яхши билиши ва ҳар ишда Худо иродасини излаши керак.

Narrator 2 Фарзанд билан отанинг қони бир бўлгани учун уларнинг генетик характери бир-бирига ўхшаш бўлиши мумкин. Ундан ташқари фарзанд ота ғахўрлиги ва сояси остида вояга етар экан, у отасининг яхши ва ёмон одатларини ҳам ўзлаштириб олади. Ота –онанинг яшаш тарзи фарзанд учун яққол кўриниб турадиган намунадир. Аниқроғи, фарзандлар ҳар нарсада ота-онасига тақлид қилади. Ўғил отанинг изини босадиган давомчи бўлгани учун ўғил фарзандга кучли эътибор қаратилади. Аммо, инсон табиати шундай ёмонликка мойилки, у отасидаги яхши ҳислат ва одатлардан кўра ёмонларига осонлик билан тақлид қилади. Аммо Худо фарзандлари билан бундай бўлмайди. Калом бу ҳақида шундай дейди: “Худовандда ҳеч қандай қоронғулик йўқ. Қоронғу кўланка ҳам йўқ.” Худованд фарзанди ҳаётига нимани қўймасин ҳаммаси унинг яхшилиги учундик. Улар фақат Худо иродасини билиб олиб тўғри фикр қилсалар бас.

Narrator 1 Тахминимизча, ҳар бир Худо фарзанди шундай дейди: “Илгари ўзим билаганимдек, ўзим тўғри деб ҳисоблаганимдек, ўзим истаганимдек ҳаракат қилар эдим ва бунинг ҳосилини ўриб олар эдим. Энди Худони Эгам деб тан олдим, Унинг сўзи мен учун қонун бўлади. Мен онгимни Унинг сўзи билан янгилайман. У тўғри деган иш мен учун тўғри, У нотўғри дегани мен учун нотўғри. Чунки Худо ҳақиқатни билади! Чунки Худонинг Ўзи ҳақиқат! У қил деган ишни қиламан, қилма деган ишни қилмайман. Чунки менинг ҳаракатларим Унга имонимнинг кўрсаткичи ва мен ҳаракатларимнинг ҳосилини ейман. У менинг ҳаракатларимни кузатиб туради ва қилмишимга қараб тақдирлайди!” Бундай қарорга келиш жуда ҳам ажойиб, аммо уни бажариш учун бизга албатта Худонинг ёрдами керак бўлади.

Narrator 2 Агар шундай қарор қилсак, Худованд шубҳасиз бизга Муқаддас Руҳи билан ёрдамга келади. Худованд Каломи шундай дейди: “Севикли болалар каби Худога эргашинглар. Сизнинг орангизда ҳеч қандай зиногарлик, ифлослик ёки тамагирлик ҳатто тилга олинмасин. Булар муқаддас кишиларга муносиб эмас. … Яхшиси Худога шукур қилинглар. … Раббингизга нима маъқбул бўлишини ўрганиб олинглар. Эътибор қилганмисиз, одамлар асабийликда яшайдилар, чунки ҳамма бир бирини ўз ихтиёрига бўйсундиришни истайди. Ундай бўлмагач, ғазабланади ва асабийлашади. Бу буйруққа амал қилиш учун астойдил ҳаракат қилинг. Ҳар сафар юқорида айтилганларга қарши бирор васвасага учрасангиз, Худони ёрдамга чақиринг, Унга қаранг ва албатта душманимиз шайтонга қарши тура оласиз. Бунга ёрдам сифатида сайтимизга www.najot.com ҳам кириб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top