Narrator 1 Ассалому алайкум. Ибодат қилганда инсон ўзини қандай тутиши керак? Қандай ибодат қилмоқ керак? Умид билан ибодат қилиш керакми ёки ишонч биланми? Бугун мана шу саволларга жавоб оламиз. Келинг, аввал Исо учун ибодат қилишнинг ва Исо исми билан ибодат қилишнинг фарқини тушуниб оламиз. Сиз Худога мурожаат қилиб, Ундан Исо учун бирор нарса қилишини сўрасангиз, унда сиз буни Исога, сизнинг ҳисобингиздан қилинишини сўрайсиз. Бу бемаънилик, чунки Исо ёрдамга муҳтож эмас. Ёрдам бизга керак, имкониятлар эса Унда! Бундан буён: “Исо учун”, – деб ибодат қилманг. Агар менинг ошқозоним оғриса ва мен шифо топиш учун ибодат қилсам, унда мен Исога эмас, ўзимга енгил бўлишини истайман – ёрдам менга керак.
Narrator 2 Одамлар гўдак бўлиб туғиладилар ва ўсадилар. Биз ибодатда улғайишимиз керак, ҳудди шундай биз жисмоний жихатдан ўсамиз. Албатта, Худо имонда гўдак бўлганларга ҳам ёрдам беради, лекин У бизнинг руҳан ўсишимизни истайди. Сиз Худо истаган даражага етганингизда, ҳаммаси ўзгаради. Сизнинг ўсишингиз даражасига қараб, сизга кўпроқ талаблар қўйилади. Сиз нур ва насиҳат олганингизда, Худо сизни ўша нурда юришингизни истайди. “Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг исмим билан жинларни қувиб чиқарадилар. Янги тилларда сўзлайдилар. Қўлларига илон олиб кўтарсалар ёки ҳалокатли бирон нарса ичсалар ҳам уларга зарар етмайди.(Марк 16:17-18).
Narrator 1 Ёдингиздами, Павлус чиққан кема ҳалокатга учраганидан кейин, ҳаворий оролга тушиб, гулхан ёқиш учун шох-шабба йиғаётганида, унинг қўлига илон илиниб қолади. Одамлар Павлус қандайдир даҳшатли гуноҳ қилган экан, деб ўйладилар, Худо уни омон қолдирмоқчи эмас, деб ўйлайдилар. Унинг ўлишини кутадилар, аммо у касал ҳам бўлмайди. Шунда уни – худо экан, деб ўйлайдилар. Исо нима деганига эътибор қилинг: “Менинг Исмим билан … беморларга қўлларини қўйганларида, улар шифо топадилар” (Марк 16:17-18). Сиз Унинг Исми билан одамларга қўлингизни қўйишга ҳаққингиз бор.
Narrator 2 Кимдир менга, агар унда етарли имон бўлганида, Ёзувда айтилганини қила олган бўлишини айтди. Бизнинг текстимизда имон ҳақида сўз ҳам йўқ. Исо деди: “Имон келтирганлар … Менинг Исмим билан…” (Марк16:17). Имон сизда аллақачон бор. Агар сиз Исонинг Исмига ишонсангиз, унда уни қўлланг. Гап чираниб ишониш ҳақида эмас, балки ўзингизнинг ҳуқуқларингизни ва бизга тегишли бўлганини оддий дадилликда қўллаш ҳақида кетяпти. Шифога мухтож бўлган, қачонки ўзининг ҳуқуқлари асосида йўл тутса, ўшанда шифо топади. Жуда кўп ҳолларда одамлар, Худонинг шифолашига етарлича ишонмайдилар.