2:48

Худонинг Каломи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Худованднинг Каломи ҳақида Худованд ҳар сафар Калом ўқиганимизда бизга нимадир гапириши ҳақида гаплашамиз. Каломда шундай дейилган: “Ҳар доим, ҳамма нарса учун Отамиз Худога Раббимиз Исо Масиҳ исми билан миннатдорчилик билдиринглар”. Агар сиз банкка дўстингизнинг исмига ёзилган чек билан борсангиз ва шу чекка биноан пул беришларини сўрасангиз, сиздан бу ҳисоб рақамида пулингиз борми, деб сўрайдилар. Лекин бу чекда шу банкда ҳисоб рақамига эга одамнинг исми бўлса, ҳеч қандай саволлар бўлмайди. Баъзан бизларнинг ибодатларимиз натижасиздир, чунки биз бу масалага мутлақо нотўғри ёндашамиз.

Narrator 2 Бир неча йиллар аввал мен бир жойда хизмат олиб бораётган эдим. Мавзу – ибодат эди. Ўшанда менинг ҳаётимни тубдан ўзгартирган икки ҳодиса рўй берди. Мен ҳар доим илоҳий шифоланишга ишонар эдим, аммо баъзи ҳолларда менга қўрқинчли бўлар эди. Шу жумладан руҳий касалликлар ёки жинлар билан боғланиш ҳолатларида ҳам. Шунда Раббий менга шундай қиёслашни берди. Тасаввур қилинг, сиз машинангизнинг олдига унинг эшигини очиш учун яқинлашаяпсиз. Сиз буни мен очдим дейишингиз мумкин, лекин аслида эса буни сиз эмас, калит очди, чунки амалда айнан у очади. Биз калитни ўт олдириш учун ишлатамиз. Бу барча вазиятда энг муҳими – калитдир.

Narrator 1 Мен ҳамма нарсага шу нуқтаи назардан қарай бошладим: мен бирорта ҳам жинни қувиб юбора олмайман. Лекин Исо менга калит берди. Исо калитдир! Шундан сўнг жинларни қувиш олдидаги қўрқувларим, мени тарк этди.

Иккинчидан, Худонинг Сўзини ўқиётганимда мен қандайдир янги нарсани кўриб қолдим. Мен сизга Калом ўқиётганингизда ўқиганларингиз ҳақида фикр юритишингизни маслахат бераман. Бизнинг руҳимиз маълумот олишга ва насиҳатга муҳтож. Сўзни бор-йўғи шундай ўқишингиз, сизнинг руҳингиз насиҳат олаётганининг кўрсаткичи бўла олмайди. Мен кўп илмий адабиётларни ўқиб чиқишим мумкин эди, бироқ бу асло мен ўқиганларимни тушундим дегани эмас.

Narrator 2 Муқаддас Каломни ўқиб туриб, ўқиганингизни тушунмаслигингиз мумкин. Худонинг Сўзи сизнинг юрагингиз тубига тушиши керак, токи сиз ўқиётганингиз сизга очилсин. Ўйлайманки, Худонинг Сўзини ўқиётиб, одамлар кўпинча нима ўқиганларини тушунмайдилар. Улар буни ақл билан тушунишга ҳаракат қиладилар. Сиз Калом ҳақида ўз юрагингизда очиқликка эга бўлишингиз керак. Калом ўқиётиб, мен ўқиганларим устидан фикр юритишни бошладим. Менга авваллари умуман кўрмаганларим очилишни бошлади. Мен шайтон ҳамма ёвузликнинг муаллифи ва у бу дунёнинг худоси эканлигини тушундим. Шунинг учун сиз ҳам ҳар доим Калом ўқиганингизда диққат билан ўқишга ва ўқиганларингиз ҳақида мулоҳаза қилишга одатланинг. Буюк Худойимизнинг Ўзи сизларга донолик ато қилсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top