3:19

Марҳаматланган ҳаёт

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бу гувоҳликни бир биродаримиз оғзидан эшитгандим. У ҳаётида бўлган ва кўрган бир воқеани менга сўзлаб берган эди. Бу гувоҳлик яқин бир неча йиллар олдин бўлган воқеа ҳақида. Уни сизга ўша биродаримнинг тилидан сўзлаб бераман.

«Мен Худованднинг хизматини қилиш учун бир биродарим билан бошқа шаҳарга бордик. Ҳали кўзлаган манзилимизга етиб бормасимиздан, йўлимиздан юзлари шилинган ва кўзлари йиғидан шишиб кетган бир болакайни учратдик. У бизга томон югуриб келар экан, Худованд ичимда шу бола ҳаётига киришни истаётганини чуқур ҳис қилдим. Ёнимиздан югуриб ўтаётганида қўлидан тутиб қолдим.

Narrator 2 Унинг аҳволидан уйида ҳотиржамлик йўққа ўхшарди. Унга яхши гапириб, уйига таклиф қилишни сўрадик. У истар-истамас бизни уйига томон бошлади. У эски ва кичик уйда яшар экан. Кириб, уйда ўн болали оила туришини кўрдик. Биз учратган болакай фарзандларнинг тўртинчиси экан. Болалар ота онаси билан кичик ва ғарибгина уйда туришаркан. Онаси бизни ҳижолатлик билан қабул қилди. Олдимизга қотган нон ва иссиқ чой қўйди. Суҳбат давомида болаларнинг мактабга бормай пул топиш учун меҳнат қилишини билиб олдик. Тўртта катта болалар турли жойларда пул топиш учун эртадан кечгача меҳнат қилишса, ўзларини эплаб қолганлари ҳовлидаги экинларга қарашга онасига ёрдам берар ё бўлмаса кичик укаларига қарашар экан. Энг ачинарлиси, отаси ичиб келиб, болаларнинг ишлаб топган пулини олиб қўйиб, ҳаммасини ичкликка совураркан.»

Narrator 1 Уларнинг ҳаёти ҳақида эшитиб, қалбимиз оғриди. Уларга ёрдам беришни жуда истадик. Ўша заҳоти Худованднинг марҳамати ва кечирими ҳақида гапириб бердик. Худованднинг каломи қалбларига етиб борган болалар ва онаси Худовандни ҳаётларига қабул қилишди. Улар учун ибодат қилишга ва тез-тез ҳолидан хабар олиб туришга ваъда бериб, уйларини тарк этдик. Шу кундан бошлаб, биродарим билан ҳар куни ўша оила ҳақида ибодат қиладиган бўлдик. Бир сафар яна ўша томонга йўлимиз тушиб, қадрдон оилани бориб кўрдик. Энди фарзандларнинг юзларида ҳотиржамлик, қаноат ва шодликни кўрдик. Худованд ҳар бир фарзанднинг юрагида ишлаётгани уларнинг юзларидан кўриниб турарди. Улар отаси ҳақида ҳам ибодат қилаётганларини айтишди. Биз ҳам улар билан бирга хонадон бошлиғи учун ибодат қилдик.

Narrator 2 Ибодат қилар эканмиз, Худованд «Ҳаммаси яхши бўлади», — деди. Биз ҳам Худованд айтганини уларга такрорлаб уйларидан кетдик. Бир оз вақт ўтгач, улардан хабар келди. Отаси оғир бетоб бўлиб, ўлим тўшагида ётган экан. Жуда ҳайрон бўлиб, Худовандни саволларга кўмиб, яна қадрдонларимиз ҳонадонига бордик. Болаларнинг отаси чиндан ҳам ўлим тўшагида ётган эди. Биз Худованднинг ваъдасини эслатиб, у учун ибодат қилдик. Оила бошига ҳам хушхабар етказдик. У ҳеч қандай қаршилик қилмай, Худованд иноятини ҳаётига қабул қилди. Биз уларга умид қилишни сўраб, яна улар билан хайрлашдик. Бир неча ҳафтадан кейин, болалардан бири бизни йўқлаб келди. Айтишича, отаси бутунлай соғайган ва яна ўзгарган эмиш. Худованднинг марҳаматига чўмилган оила бўлиб яшаётганини кўзида ёш билан айтиб берди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top