Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун шайтон имонлилар Худо Каломини ўқиганларида қандай йўллар билан ҳалал бериши ҳақидаги гувоҳликни эшитамиз. Бир биродаримиз шундай дейди. Мен Калом ўқиётиб, ўқиганларим устидан фикр юритишни бошладим. Менга, авваллари умуман кўрмаган ёки англамаган нарсалар очилишни бошлади. Мен шайтон ҳамма ёвузликнинг муаллифи ва у бу дунёнинг худоси эканлигини тушундим. Шайтон одамларни кўр қилган ва боғлаб қўйган. Менга шу нарса очилдики, нажотга келмаган оила аъзоларим, шайтон томонидан боғлаб қўйилган. Эс-ҳуши жойида бўлган одам, ўз машинасини соатига 160 км бўлган ҳалокатли тезликда ҳайдамайди.
Narrator 2 Бироқ ким қора-дори, спиртли ичимлик ёки допинг таъсирида бўлса, шундай қилади, чунки у нима қилаётганини билмайди. Эс ҳуши жойида бўлган идрокли одамларнинг ҳеч бири атайлаб охири дўзахга олиб борадиган ҳаёт тарзини кечирмайди. Масалан, Муқаддас Калом отасидан узоқлашиб, бетартиб ҳаёт кечириб, охири ўзига келган ноқобил ўғил ҳақида гапиради. Бу очиқлик мени ҳайратга солди. Мен Худосиз яшаган ўзимнинг акам ҳақида ибодат қилар эдим. Шуни тушундимки, мен шу пайтгача имонсиз ибодат қилиб рўза тутган эканман. Агар сиз ҳамма гап фақат ибодатда экан, деб ўйласангиз, унда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Narrator 1 Ўшанда менга акамнинг рухи ва жонини боғлаган нопок руҳларни Исо Масиҳ номи билан боғлашим кераклиги аён бўлди. Мен ўрнимдан туриб, Муқаддас Каломни қўлимга олдим ва: Менинг акамнинг жонини боғлаган нопок шайтон ва дўзаҳнинг руҳлари, Раббий Исо Масиҳ Исми билан мен сени боғлайман. Мен сизларни Раббий Исо Масиҳ Исми билан боғлайман,- дедим. Шундан сўнг қувончга тўлдим, чунки мен нишонга текканимни билар эдим. Сўнг мен Каломни қўйиб, хонадан ҳуштак чалиб ва ҳиргойи қилиб чиқдим. Икки ҳафтадан сўнг ётоқхонага кирганимда, бир овозни эшитдим: У ҳақиқатан ҳам нажот топади, деб ўйламайсан-ку, шундай эмасми?
Narrator 2 Ўшанда шайтоннинг бу фикрини рад қилиш ўрнига, қоққан қозиқдай тўхтаб қолдим. Ичимда эса шайтонга акамнинг нажотини талаб қилганимни ва мен шундай бўлишига ишонишимни ҳам айтдим. Икки кундан сўнг, мен яна, ҳудди ўша жойнинг ўзида, менга ҳудди ўша саволни бераётган, ўша овозни эшитдим. Мен яна тўхтаб, бу фикрни онгимга киритмадим. Аксинча, унга акамнинг нажотини талаб қилишимни ва унинг устидан бўлган шайтоннинг ҳокимиятини синдирганимни айтдим. Бир неча кундан сўнг, хотинимдан хат олдим, хатда акамнинг нажотга келганлиги ҳақида ёзилган эди. Мен унга жавоб ёзиб, бу ҳақда икки ёки уч ҳафта аввал билганлигим ҳақида айтдим. Кўпчилик кишиларнинг ҳаётида содир бўлган ажойиб гувоҳликлар ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, дастурларимизни мунтазам тинглаб боринг ҳамда бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг.