2:52

Биринчи муҳаббат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи дўстлар. Ҳаёт эканмиз, бир-биримизнинг қилган ишларимиздан, бошдан кечирганларимиздан ўрганамиз ва хулоса чиқарамиз. Бугун эътиборингизга бир биродаримизнинг гувоҳлигини ҳавола қиламиз. У ўз гувоҳлигини шундай бошлайди:

Мен ўн ёшда эканимда Худованд менга Ўзининг муҳаббатини кўрсатиш машхур бир оятни ишлатди. Ўшанда мен биринчи марта Худованд муҳаббати қандайлигини ҳис қилиб кўрдим. Бир неча йиллар ўтгач эса, жамоатимиз чўпони мен билан инсон ва Худованд ўртасидаги муносабат ҳақида гаплашди.

Narrator 2 Тез орада, сувга чўмдирилдим ва жамоатнинг аъзосига айландим. Кейинчалик эса чўпон билан гаплашганларимиз ёдимдан кўтарилди. Ҳеч нарса эсимда қолмади. Эсимда қолгани Масиҳнинг хочадги ўлими ва Унинг тирилиши эди. Аммо Худо билан ҳеч қандай муносабатни сезмасдим. Бу нарса мени ҳавотирга сола бошлади. «Энди ўлсам қаерга бораман», деб ўйлардим. Шунинг учун чўпон ҳар сафар дўзах ҳақида гапираётганида мен ҳожатни баҳона қилиб чиқиб кетардим. Бир куни кечқурун, онам мени нимадир безовта қилаётганини сезиб, сўради. Аввал онам мени ҳақиқий Масиҳий деб ўйлаши учун ҳеч нарса айтишни истамадим, аммо кейин абадий ҳаёт ҳақидаги қўрқувларимни айтиб бердим.

Narrator 1 Бунга жавобан онам оддийгина қилиб ўша мен билган оятни ўқиб берди. У ўқиётганида ҳақиқат юрагимга кириб келди. Бу мана бу оят эди: «Худованд дунёни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин» (Юҳ 3:16) Ўша кечаси мен Масиҳ чиндан ҳам менинг Нажоткорим эканига ишондим ва юрагимдаги қўрқув ғойиб бўлди. Биринчи марта ўша кечаси Худованднинг муҳаббатини ҳис қилдим. Ҳаммаси бир зумда, онам Худованд Каломини ўқиб бераётганида бўлди. Онам ўқиб тугатгач, бошимни эгиб, менга абадий ҳаёт бергани учун Худовандга шукрона айтдим. … Ўсмир ёшига етганимда ҳам ўзим тенги, Худовандни биладиган, тўғрисини айтганда, чиндан ҳам Масиҳийча яшайдиган болаларни билмасдим.

Narrator 2 Бир дугонам бор эди, аммо у бошқа тенгдошларим ичида энг ғалатиси эди. Шунинг учун Худовандга яқин бўлмасликка қарор қилдим. Бу баҳонанинг ортида ҳақиқий сабабларим яширинганди. У менга фақат яхши нарсаларни исташини билмасдим. Агар бутунлай ўзимни Худовандга топширсам, У мен истмайдиган ишларни қилишга мажбурлайди ва мен ҳаётдан завқ ололмайман , деб ўйлардим. Кейин эса Худовандга қарши чиқиб, ўзим истаган ишларни қилиб кўрдим. Баъзан Муқаддас Руҳ мени тўхтатиб қоларди. Ва ниҳоят ўн олти ёшимда Масиҳийлар йиғинига боришга кўндим. Ўша ерда Худованд учун ёнадиган кўпгина йигит қизларни кўрдим ва кўп нарсаларни ўргандим. Бир куни кечаси ташқарига чиқиб, дарахт тагида ўтириб ибодат қилдим: «Худованд мендан истаган ҳамма ишни қиламан», дедим. Шундан сўнг юрагимда енгиллик ва қувонч пайдо бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top