2:59

Исонинг Исми

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Исо Масиҳ исми олдида шайтон ва ёвуз руҳлар дош беролмаслиги ҳақидаги гувоҳликни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бир биродар шундай деб эслайди. “Менинг бир дўстим иссиқ ҳарорат авжига чиққан мамлакатнинг ғарбидаги бир шахарга лекция ўқишга борганини айтиб берди. Чамаси соат ўнларда у сартарошхонада соқолини олаётган пайт бир киши қандайдир чодирда йиғилишлар қиладиган одамлардан ёмғир ҳақида ибодат қилишлари ҳақида илтимос қилиб ёзилган телеграмма билан кириб келди. Сартарошхонадаги ҳамма ўша чодирдаги йиғилишлар ва ундаги ҳар қанақа нарсаларга ишонувчи одамлар ҳақида гапиришни бошладилар. Бироқ улар келган телеграммани чодирга олиб боришга қўрқдилар.

Narrator 2 Ўшанда дўстим бу ишни қилишга кўнди ва телеграммани чодирдаги хизматчига топширди. Хизматчи ҳаммани тинчлантириб телеграммадаги илтимосномани ўқиган ва ҳамма ибодат қилишни бошлаган. Шундан сўнг улар ҳали ёғмаган ёмғир учун Худога миннатдорчилик билдиришган. Хизматчи эшик олдида турган дўстимга телеграммани бериб, ёмғир кеч соат ўнда ёғишини айтибди. Дўстим ҳайрон бўлиб, сартарошхонага қайтиб бориб, у ерда нима содир бўлганини оқизмай томизмай айтиб берибди. У ерда ўтирганларнинг ҳаммаси кулиб, об-ҳаво маълумотларини ўқишган, унда камида тўрт ёки беш кун ёмғир бўлмаслиги ҳақида айтилган эди. Дўстим лекциясини ўқиб бўлиб уйига қайтиб келган ва ухлашга ётган.

Narrator 1Ўша куни дўстимнинг рафиқаси кир ювиб кирларни ҳовлига – дорга илиб қўйган экан. У хотинига хазиллашиб: “Кирларни уйга олиб кириб қўй, кечқурун ёмғир ёғар экан”, деди. Чамаси 21:30 ухлашга ётишган. Сўнг шу заҳоти ёмғир ва момақалдироқ товушидан уйғониб кетдилар. Ёмғир ёғаётган эди. Бу воқеа дўстимни ўйлантириб қўйди. Ҳар сафар лекцияларини тугатганидан сўнг, у чодирдаги йиғилишларга ташриф буюра бошлади. У орқа ўриндиқда жимгина ўтириб, диққат билан кузатар ва тингларди. У, нега аввал бу ҳақида ҳеч эшитмаган эканман, деб ўйларди. Ўша жамоатда бир аёл бўлиб, унинг қизи руҳий хасталикка чалинибди. Бир нечта имонлилар руҳий касалликлар шифохонасига боришга қарор қилишибди.

Narrator 2Қизиқиш устунлик қилиб, дўстим ҳам улар билан бирга боришга рухсат сўраган. Хуллас, ҳаммалари касалхонага кирганида, қиз қутургандек ҳаракат қиларди.

Улар камера олдида тўхташди. У пишиллаб тупурар, кўзлари эса бежо эди. У эшикни очди. Онаси хонага кирди, қолган аёллар эса тиз чўкиб ибодат қила бошладилар. Дўстим билан хизматчи эса ортда туриб кузатдилар. У хайвондай ўзини онасига ташлади, онаси эса четга қочиб қолди. Онаси уни ушлаб: “Исо Масиҳ исми билан буюраман, шайтон, ундан чиқиб кет”,- деди. Дўстим ҳудди қоққан қозиқдай ҳаммасини кузатиб турарди. Онаси буни 10 дақиқа давомида тўхтовсиз қайтарди. Бирдан қизи бўшашиб онасини таниди. У онасининг бўйнидан қучоқлаб олди ва ўпди. Шундан кейин дўстим ҳам Муқаддас Руҳни қабул қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top