Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчи болажонлар, ёдингизда бўлса, аввалги эшиттиришларимизнинг бирида, Худованднинг қанчалик Муқаддас, пок ва адолатли эканлиги ҳақида суҳбатлашган эдик. Хуш, Худованд шунчалик Муқаддас бўлса, У биз инсонлардан нимани хоҳлайди? Ишаё пайғамбар ваҳийда Худони ва иззат-икром билан юзларини беркитаётган фаришталарни кўрганида, Худонинг қанчалик Муқаддас эканлигини тушунди.
Агар Ишаё пайғамбарнинг ўрнида сен бўлганингда нима ҳақида ўйлаган бўлар эдинг? Балки сен ўзингнинг қанчалик гуноҳкор эканлигинг ҳақида ўйлаган бўлардингми? Азиз радио тингловчи болажанлар, агарда сен Раббимиз Исо Масиҳни ўз Қутқарувчим деб ишонган бўлсанг, Худованд сендан пок, тоза ҳаёт кечиришингни кутади. У сенинг муқаддас бўлишингни истайди. Ҳар бир инсонда эса ўзига яраша танлаш ҳуқуқи мавжуд. Сен яна гуноҳга берилиб кетишинг ёки аксинча, Худованд кўрсатган йўлни танлашинг мумкин. Худованд кўрсатган йўлдан бориш учун инсонда хоҳиш бўлиши керак.
Лекин гуноҳга “йўқ” деб жавоб беришинг учун, албатта, Худованд сенга мададкор бўлади. Худован ҳар бир инсондан, шу жумладан сендан ҳам доимо Унинг айтганларига ва Унинг Каломида ёзилганларига итоат қилиб яшашимизни истайди. Худованд яна бир истайдигани, У инсонларни итоаткор бўлишларини истайди. Лекин инсон зоти доимо итоаткор бўла олмайди. Чунки инсоннинг томирида Одам Ато ва Момо Ҳавонинг қони оқмоқда. Худованд биздан яна истайдигани, бошқаларга нисбатан сабрли, севувчи, меҳрибон ва ростгўй бўлишимизни истайди.
Ростгўй инсонни ҳамда доимо Худовандни мамнун қилиб яшаган инсонни Худованд доимо марҳаматлайди. Азиз болажон, шуни унутмагинки, Худо сени қалбингда яшайди ва сенга гуноҳ қилмаслигинги учун соф, муқаддас ҳаёт кечиришинг учун куч бағишлайди. Агар сен шунга қарамай гуноҳ қилсанг, Худонинг Муқаддаслиги ҳақида ўйла. Унинг олдида қилган гуноҳларингни дарҳол тан ол. Худованд айтганидек, агар сен ўз гуноҳларингни тан олсанг, У сени албатта кечиради. Азиз болажонлар, Худованднинг кўз ўнгида ҳар қандай гуноҳни яшира олмаймиз. Худованд ҳар бир инсоннинг ҳар бир босган қадамидан хабардордир.
1Юҳанно китобининг 1 боби 9 оятида шундай ёзилган жой бор: “Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир”. Энди азиз болажонлар, сиз қайси йўлни танлайсиз? Худованд доимо ҳар биримизни муқаддас бўлишимизни истайди. Шунинг билан азиз болажонлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз азизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтсам: www.dilkashradio.com Ўйлайманки, албатта вақт топиб ушбу сайтимизга марҳамат қиласиз ва бошқа дўстларингиз билан сайтимиз ҳақида бўлишасиз. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.