3:13

Болаларнинг ўсишига ёрдам 122

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи азиз болажонлар, Муқаддас Китобдан Иброҳим ва Соро деган исмлар ҳар бирингизга яхши таниш бўлса керак.

Иброҳим яшаган даврда одамлар ҳам жуда кўп эдилар. Лекин одамлар билан гаплашиш учун Худованд Ибромни танлади. Ибром қўйларини боқиб юрган пайтда Худованднинг овозини эшитди. Худованд унга шундай деди: “Ибром, Ибром, ота-онангни уйини ташлаб чиқиб кет. Мен сенга бир жойни кўрсатаман. Сен ўша ерда яшайсан”, — деди. Ўша пайтларда кўчишда ёрдам берадиган катта машиналар йўқ эди.

Одамлар асосан от ва эшшакларга ўз юкларини ортиб, бошқа жойга кўчишар эди. Худованд Ибромга кўчиб кет деб айтган эди. Лекин айнан қаерга боришини хали айтмаган эди. Худованд Ибромнинг бўйсинишини кутиб турган эди. Ибром йўлга тушганидан кейингина Худованд унга қаерга боришини айтган эди. Албатта Ибром қаерга боришини аниқ билмас эди, лекин у тўлиқ Худованддан умид қиларди.

Ибром билан Сорай ҳам Худовандга бўйсиниб, оиласи ва бутун қариндошлари яшаб турган жойни ташлаб чиқиб кетди. Ўша пайтда Ибром 75 ёшда эди. Ҳозирги инсонларнинг ўртача ёши билан солиштириб кўрсак, Ибром анча қари эканлигини кўришимиз мумкин. Улар йўлга тушганларида Худованд яна уларга гапирди. Худованд айтди: “Ибром, Мен сендан буюк халқ яратаман”.

Қизиқ, шундай қари одам орқали Худованд қандай қилиб буюк халқ яратмоқчи экан? Чунки буюк халқ бўлиши учун аввал одамлар ва халқ бўлиши лозим. Худованд эса фақатгина Ибром билан Сорайни танлаган эди. Ҳатто уларнинг фарзанди ҳам йўқ эди. Вақт эса тез ўтиб борарди. Балки Ибром ўйлагандир, атрофимизда бошқа кўплаб одамлар бор-ку, нима учун Худованд айнан бизларни танлади, деб.

Ўйлайманки, Ибром Худованд томонидан танланганидан хурсанд эди. Худованд Ибромга ажойиб ваъда берган эди. Сени баракалаган одамларни Мен баракалайман, сени лаънатлаган одамларни эса Мен лаънатлайман, деб. Ибром ва Сорай йўлга тушдилар. Ибромнинг Лут исмли жияни ҳам Ибром билан кетишни хоҳлаган эди. Улар туя ва эшакларга фақат ўзлари учун зарур бўлган нарсаларни юклаб олишган эдилар.

Улар фақатгина Худованд кўрсатган йўлдан боришар эди. Улар “Шакам” деган жойга етиб келганларида, Худованд шу жойни сени авлодларинга бераман, деб айтди. Ўз ўрнида Ибром ҳам Худовандга миннатдорчилик билдирди ва қўй сўйиб қурбонлик келтирди. Ҳурматли болажонлар, ҳаётингизни тўлиқ ишониб Худованднинг қўлларига топширинг. Фақатгина Худованд ҳар биримизни тўғри йўлга бошлаб боради. Юракларимизни Худованд олдида тоза тутсак ва доимо Худовандга қулоқ тутсак, Худованд доимо биз билан бирга охирги манзилимизгача бирга бора олади. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top