3:25

Руҳий ғалаба 323

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, мен яна сиз биродарларим билан радиомиз қаршисида ғойибона бўлса-да дийдор учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тинглаб дам олинг. Кўп йиллар олдин бир имонли киши шундай деган эди: “Дуо бизни буюк ишни бажаришга лаёқатли қила олиши билан бир қаторда, унинг ўзи ҳам энг буюк иш ҳисобланади. Дуо қилиш бу машаққатли ишдир. У биздан вақт, куч-қувват, диққат-эътибор ва тартиб-қоидани талаб қилади. Бу эса ўз навбатида руҳий дангасаликни енггишимизни биздан талаб қилади. Дуо қилиш бу Осмон Шоҳлигига буюк мукофотлар келтирувчи хизматдир”.

Бутун борлиғимиз билан Худо учун қиладиган кундалик хизматимизда бу ҳолатларни қандай қилиб қўллашимиз мумкин бўлади? Азиз радио тингловчи биродарлар, аввало, Худо билан ўтказадиган ҳар бир кунингиз дуога асослансин. Биз Ҳазрати Исо учун қилишимиз керак бўлган қуйидаги барча хайрли ишларни яхшилаб эслаб қолинг.

Режа ва хатти-ҳаракатларимиз Худонинг хоҳиш-иродасидан келиб чиқмаса, ҳар қанча уринмайлик, қилган ишларимиз фойдасиз ва самарасиз бўлиб қолаверади. Режа ва ишларимиз Худонинг иродасига кўра бўлса, уларнинг ҳаммаси Муқаддас Руҳнинг раҳбарлиги билан Раббимиз Исода амалга ошади. Иккинчидан, келинг, қуйидаги иккита ҳақиқатнинг муҳим эканлигини юрагимиз билан тан олиб, ишонч ҳосил қилайлик: биринчиси, Дуо бу Худонинг куч-қудратини юзага чиқарувчи ва дуосиз ҳал қилиб бўлмайдиган нарсаларни амалга оширувчи асосий стратегиядир.

Иккинчиси, имонлилар якдиллик билан дуо қилсалар, стратегия янада самарали бўлади. Эфесликларга мактубининг 4 боби 3 оятида айтилганидек, биз якдиллик ва аниқлик билан дуо қилишимиз керак. Учинчидан, биз дуо орқали қиладиган хизматимизда матонатли бўлишимиз керак. “Матонатлилик” дегани бу, бирор нарсага нисбатан сабр-тоқатли бўлишликдир. “Матонатли” сўзи Муқаддас Каломда азоб-уқубатларга имон билан дош берувчи, қарама-қарши кучлар, ҳужумлар ва тўсқинликлар қаршисида сабот билан турадиган имонлиларга нисбатан қўлланилган.

Бутун диққат-эътиборини Ҳазрати Исога жам қилган имонлиларгина ҳар қандай қийинчиликка бардош бера оладилар. Бардошлилик сабр-тоқатлиликни ўз ичига олади. Сабр-тоқатлилик эса бу бирор нарсани хотиржам ва итоаткорлик билан бошидан ўтказишдир. Бардошлилик шунингдек, бирор ишни ниҳоясига етказишда ва кўзланган мақсадларни амалга оширишда зарур бўладиган қатъийликни ҳам назарда тутади. Агар биз Худо учун самарали ва ҳосилдор хизмат қилмоқчи бўлсак, у ҳолда сабр-тоқатли имонли бўлишимиз кераклилиги ҳақида 2 Бутрус китобининг 1боби 5 оятидан 8 оятигача бўлган жойлардан ўқиб кўрасиз деган умиддамиз. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу ерда якун ясаб, сизларга ўзимизнинг интернет сайтимизни яна бир бор эслатиб ўтсам: www.dilkashradio.com Азизлар, албатта сайтимизга марҳамат қилинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top