3:31

Руҳий ғалаба 330

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз, азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Сизлар билан радио қаршисида соғ-омон кўришганимиздан беҳад хурсандман. Азиз биродарлар, ёвуз руҳлар имонлининг жон куйдириб қилган ҳаракатлари устидан мазаҳ қилиши ва унинг заифликларини айтиб, айблаши мумкин, бироқ шайтоннинг бу иши бор-йўғи қўрқитиш, холос. У мудофаа ҳолатига ўтишимизни ва бизни бутунлай яксон қилишни истайди.

Шайтон ҳақиқат билан эмас, балки куч билан бўладиган тўқнашувда ўзини кўрсатади ва шон-шуҳрат қозонади. Аммо биз бор имкониятимизни ишга солиб, бундай бўлишига йўл қўймаслигимиз керак. Биз Худога йўл берган ҳолда, Уни улуғлашимиз, шарафлашимиз керак. Худо ҳар доим ҳар бир нарсани “адаб ва тартиб билан” амалга ошириши ҳақида 1 Коринфликларга мактубининг 14 боби 40 оятида келтириб ўтилган. Агар биз ҳар бир иш устидан назорат қилиб туролсак, Раббимиз шуҳратига шуҳрат қўшган бўламиз.

Борди-ю, имонли киши назоратни қўлдан бой берса, шон-шуҳрат шайтонга насиб қилади. Итоаткор феъл-атвор ва ўргата олиш қобилияти бошқа одамларга ёрдам беришнинг энг асосий шартидир. Ўтмишда имонлилар жамоаси баъзан: “Агар имонли кишида маълум бир Худо берган руҳий қобилият бўлса, ёки имонлилар жамоасида вазифага ёҳуд расмий лавозимга эга бўлса, бу одам бошқа одамларга ёрдам бериш ҳуқуқига эга бўлади” деган хато фикрларга боришган. 2 Тимўтийга мактубининг 2 боби 24 ва 26 оятларини эсланг.

Бу оятларда, аввало “Худонинг қули” бўлиш кераклиги ҳақида гапирилади. Биз Худонинг қўлидаги асбоб бўлишимиз учун, ўзимизни тўла-тўкис Унинг ихтиёрига топширишимиз керак. Бундан ташқари, Худонинг қули мулойим, сабр-тоқатли ва ўргатишга лаёқатли бўлиши зарур. Ва ниҳоят, биз ҳақиқатни муҳаббат билан гапира олишимиз керак , чунки ҳақиқат бизни озод қилади. Одамнинг ҳаётида бирор-бир фожеали ҳодиса юз берса, шайтон бу ҳолатдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. У фожеанинг турли хил ёлғон сабабларини кўрсатиб, одамни Худонинг ҳақиқатидан узоқлаштиради.

Кимдир ишсизлик туфайли пул тополмаётган бўлса, бошқа биров фарзандга зор бўлиб ўтаяпти. Яна кимдир турмуш қурмоқчи, аммо ўзига муносиб ёрни учрата олмаяпти, бошқа биров эса оғир дардга чалинган. Одамзод учун бу каби ҳолатларнинг ҳаммаси ўзига яраша фожеа ҳисобланади. Шайтон эса бу фожеага тўқнаш келган кишига ҳеч қачон: “Тиз чўкиб, Худога дуо қил, У сенга керак бўлган ҳамма нарсани беради” деган ҳақиқатни айтмайди.

Аксинча, одам бу нарсани қилмаслиги учун “Худо сени севмайди, агар севганида бундай ҳолатга сени ташлаб қўймаган бўлар эди” деб такрорлаеверади. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етай деб қолди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, ўзингизнинг талаб ва таклифларингиз битилган мактубларингизни албатта ушбу манзилимизга ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top