3:12

Руҳий ғалаба 178

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, мен яна сиз биродарларим билан радиомиз қаршисида ғойибона бўлса-да дийдор учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тинглаб дам олинг. Азиз радио тингловчи биродарлар, биз бугунги эшиттиришимиз орқали сизлар билан руҳий жанг ҳақидаги жиддий тушунчаларни ўрганмоқчимиз.

Бу мавзунинг бошидаёқ қуйидаги ҳақиқатни айтиб ўтиш ўринлидир: биз имонлилар бу ерда дунёвий ҳаётда қандай “юришимиз” кераклиги ҳақида юқоридан кўрсатмалар оламиз. Муқаддас Ёзувларнинг қуйидаги парчаларини кўриб чиққанимиз ҳамон ўз руҳий ҳаётимиз асослари ҳақида баъзи бир тушунчаларга эга бўламиз. Бу руҳий жангда “жангчи” сифатида ўзимизни қандай тутишимиз керакли ҳақида бизга кўрсатмалар берилади.

Энг аввал, баъзи бир огоҳлантиришларни кўриб чиқайлик. Агар имкон бўлса, ушбу оятларни ёзиб олсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Юҳанно 8 боб 12 оят зулматда юрмасликни ўргатади.Табиатимиз амрига бўйсунмасликни эса Римликларга мактубининг 8 боби 4 оятидан ўқишимиз мумкин. “Бошқа халқлар”га ўхшамасликни эса, албатта, бу қўштирноқ ичида айтилган гап. Эфесликларга мактубининг 4 боби 17 оятидан топамиз.

Ёлғон гапирмасликни 2 Коринфликларга мактуби 4 боб 2 оят. Гуноҳ қилмасликни Колосаликларга мактубининг 3 боби 5 ва 7 оятлари ўргатади. Ҳаётимиз давомида керак бўладиган бекорчи ва дангаса бўлмасликни 2 Салоникаликлар мактубининг 3 боби 6 оятдан 11оятгача бўлган жойидан ўқиб кўришимиз мумкин. Бу дунёда қандай юришимиз кераклиги ҳақида Худо Каломи қандай кўрсатмалар беради?

Албатта, бундай кўрсатмаларни каломни ўқиб кўрганимиздагина топишимиз мумкин. Азиз биродарлар, Худонинг каломини ўқишдан мақсадимиз ҳам шу. Каломдаги барча кўрсатмаларни ҳаётимизга қўллаб, айнан Раббимиз Исонинг кўрсатмалари бўйича яшашни ўрганишдир. Шундагина ҳар бир масиҳий биродар ҳаётида бўлиб турадиган руҳий жангга тайёр бўлади.

Муқаддас Калом бизга “Худога маъқул келадиган ҳолда яшаш кераклигини” амр қилади. Эфесликларга мактубининг 6 боби 13 ва 17 оятларини ҳамда Салоникаликларга мактубининг 5 боби 8 оятларини ўқигач, у ерда тасвирланган ҳарбий қурол-яроғлар Раббимиз бизга тайёрлаб қўйган иш учун тўла-тўкис етарли эканлигини тушуниб етамиз. Шунингдек, Худо таъмин этган қурол-аслаҳалар илоҳий кучга эга бўлган мустаҳкам қилич ва қалқон каби бизни ҳимоя қилишини англаб етамиз.

Бунинг учун фақатгина барчамиздан Муқаддас каломни ўқиб ўрганиш таълаб этилади. Азиз биродарлар, агар бугунги мавзуда келтириб ўтилган оятларни ёзиб олишга улгурмаган бўлсангиз, хечқиси йўқ, бизнинг интернет сайтимизга ташриф буюриб, интернет саҳифаларидан олишингиз мумкин. Бизнинг манзил: www.najot.com хайр саломат бўлинг, азиз радио тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top