2:45

Ибодатда Инжилнинг ўрни

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Биз ибодат қилаётганимизда, Муқаддас Китобни ўқиётганимизда ва ўқиганимиз ҳақида фикрлаётганимизда, бу бизни Раббийга яқинроқ бўлишимизга ёрдам беради. Бу ҳолда Худо бизнинг эҳтиёжларимиз ҳақида, оила эҳтиёжлари ҳақида, жамоат ва бутун дунё ҳақида ибодатга мойил қилади.

Муқаддас Китоб бизни, ўзимизнинг ҳаётимизда Худонинг иродаси бажарилишига ва шу билан бирга Худонинг иродаси Унинг режасида бошқа одамлар учун ҳам бажарилишини ўргатади. Ибодатларимизда худбин бўлмаслигимиз керак: «Фақат менга бер» эмас, балки биз бошқа одамларнинг эҳтиёжлари ҳақида ҳам ўйлашимиз керак.

Ёқуб 4:2-3: «Худодан сўрамаганингиз учун сизларда йўқ. Сўраяпсизлар-у, лекин олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар».

Матто 26:41: «Васвасага тушмаслик учун ҳушёр бўлиб, ибодат қила туринглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир».

Муқаддас Китобда бериб келинган кўп ибодатлар биз учун намуна бўла олади. Биз Довуднинг кечирим ҳақидаги ибодатининг сўзларини ёки Исо Масиҳнинг хочдан Унинг ўлими олдидан азоб чекиб айтган сўзларини англаб етишимиз мумкин.

Забур 50:3, 12: «Эй Худо, менга иноят қилиб, Меҳрибонлик кўрсатгин! Чексиз раҳм-шафқатинг туфайли, қонунсиз ишимдан кечиб юборгин!»

«Эй Худо, менда пок юракни яратгин, Ичимда янги, собит руҳни бунёд этгин».

Матто 26:39: «Эй Отам! Агар мумкин бўлса, бу заққум коса Менинг ёнимдан ўтиб кетсин. Лекин Мен истагандек эмас, Сен истагандек бўлсин».

Агар биз ибодатларимизнинг таъсирли бўлишини истасак, унда Эгамнинг Сўзи бизнинг фикрларимизни тўлдирсин. Худонинг Каломини ўқиймиз, У ҳақида фикр юритамиз, оятларини ёд оламиз. Бу бизнинг истакларимизни поклайди ва бизнинг ибодатимизни бошқаради. Бу ҳолда биз жавоб олишга ҳақлимиз.

Сиз қачондир айтгандирсиз: «Мен кўпроқ имонга эгаман» ёки: «Менда имон йўқми?» Аммо сиз имонга эгасиз. Ҳаммада имон бор. Бу дарснинг бошида мен сизга кўпгина оддий нарсаларни ҳар куни биз имон орқали қиламиз деган эдим.

Сиз ҳозир масиҳийсиз ва сиз янги турдаги имонга эгасиз. Бу имон сиз кўрмаган Шахсга яъни Худога ишонади. Бу сизнинг янги ҳаётингизнинг асосидир.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top