2:30

Муқаддас Руҳ илҳоми билан…

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Бугун, Хаворий Павлус “Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар” деган ояти устида бироз гапириб ўтсак. Руҳ илҳоми билан! Бу ерда, ибодат ҳақида кўпчилик ҳато ҳулосага келиб тушунмовчиликка дуч келади. Кўпчилик “Руҳ илҳоми билан” деган иборани, ибодат вақтида пайдо бўладиган ҳис-туйғуларимиз деб тушунишади. Уларнинг ўйлашича, ибодат таъсирчанлигини ошириш учун чуқур ҳавотир ҳолатида бўлиб чин сўзлар билан ибодат қилиш керак. Баъзан бу маъқул келса ҳам, лекин бу билан ибодатнинг таъсирчанлигини ошириб бўлмайди. Бу эса Руҳ илҳоми билан ибодат қилиш дегани эмас, бу аниқ.

Кўпларнинг айтишича, бу ибора баланд овоз билан ибодат қилиш кераклигини айнглатиши мумкин экан. Лекин бу фикр нотўғри. Бу ибодат пайтидаги ҳис туйғуларимизга умуман боғлиқ эмас. Руҳ илҳоми билан ибодат қилиш, диний ҳаёжонга боғлиқ эмас. Ундай бўлса бу нима дегани? Бу Руҳ берган ваъдаларга асосан ибодат қилишни, Руҳ биз учун Худонинг феълини очганига маъқул келадиган ибодатдир. Бу Руҳнинг илҳоми билан айтилган ибодат.

Худо барча ибодатларимизга жавоб беришни ваъда қилмаган, лекин бизга маълум қилинган аниқ чегаралар ичига кирадиган ибодатларга жавоб беришни ваъда қилган. У буни ўзгармаслик билан ва ишқибозликсиз амалга оширади. Худо ибодатда адолатлидир. Шаҳсий илтижоларимиз ва талабларимизга келганда, яъни, ибодатларимизда кўпинча сўраладиган нарсалар, масалан, донолик ёки ҳокимият, сабр-тоқат, иноят ёки қудратга эга бўлиш илтижолари. Худо бундай илтижоларга жавоб бериши шак-шубҳасиздир. Чунки булар Худонинг ваъдасига асосланади. Бундай ибодатларга Худо шу заҳотиёқ жавоб беради.

Шу асосда ибодат қилишни ўрганиб олсангиз, ҳайратланарли ва баъзи вазиятларда кутилмаган нарсалар дойим содир бўлаятганини англайсиз. Сиз дойим ишонишингиз мумкин бўлган тинч ва қудратли кучнинг ишлашини кўрасиз. Бу асосда ибодат қилишни ўрганиш давомида, сизнинг ҳизматингизда қудратли қурол борлигини, ва бу қурол сизнинг ва бошқаларнинг ҳаётига таъсир кўрсатиши мумкин эканини билиб оласиз.

Буни изоҳлайдиган фактларнинг сон-саноқсизлиги туфайли, бу ҳақда кўп гапирмайман. Лекин буни бошидан кечирганлар учун шубҳасиздир. Бу эса айниқса душман ҳужумларига таълуқлидир.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top