Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Луқо Хушхабарида келтирилган сўзларда биз бағишланганликнинг бу аспектини акс эттирувчи икки иборани кўрамиз: “ўзингдан юз ўгир” ва “ўз хочингни ол”.
“Ўзингдан юз ўгир”. Бизнинг содиқлигимизни қандайдир қиймати бор. “Юз ўгир” сўзи том маънода “ўзингга “йўқ” деб айт” ёки “ўзингни инкор эт” деган маънони англатади. Эътибор беринг, бағишланишнинг Инжилий концепцияси жангчи–хизматчини “ўзидан юз ўгиришга” чақиради, “ўзини унитиш”га эмас. Бу ерда қандайдир бир ташқи нарсани инкор қилиш эмас, лекин ўз “мен”ини қондиришни тўла ва мутлақо рад қилиш ҳақида гап кетмоқда. Бунда одам фақат ўзи учун яшагандаги одатий вазият билан контраст ҳолатни кўриш мумкин. Одамнинг гуноҳий табиати ҳамма жойда бир хил. Одам ҳатто бировлар ҳисобига ҳам ўз хоҳишини қондиришни истайди. Исо айтадики, Унинг шогирдларини айнан ўзини тийиш ва ўзидан юз ўгириш қобилиятидан билиб олишади.
“Ўз хочингни кўтар” Исо буйруғининг иккинчи қисми бизда янада катта талаб ҳосил қилади. Ўзимизни Исога бағишлаб, биз ўз ҳаётимизни қурбон қилишга шай туришгача ўзимизни инкор қилишимиз керак. Биз ҳаётимиз ҳар қандай вазиятда ўлим билан якун топишини ва фақат бизга кечирим ва абадий ҳаёт ваъда қилган Унинг Ўзи қутқара олишини англаганда ўз ҳаётимизни беришгача шай турамиз.
Имонли Исо Масиҳда ҳақиқий ҳаётга эришди. Шунинг учун ўзидан тониш ва хоч йўли имонлилар учун ягона мазмунли йўлни ўзида гавдалантиради.
Исони яқинда қабул қилган ёш одам масиҳийликка ўтиш учун ўлим тайинланган уйига қайтди. Ундан уйига боришдан қўрқиш қўрқмаслигини сўради. У жавобан: “Мен Исода ўлганманку!” — деди. Миссионер, Эквадорда азобда ўлган Жим Элиотт қуйидагиларни айтган: “йўқотиб бўлмайдиган нарсани қўлга киритиш учун сақлаб бўлмайдиган нарсани берувчи одамни аҳмоқ деб бўлмайди”.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.