3:51

Фойдали идиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Имонли ҳаётида энг катта орзуси бу Худованд учун керакли ва фойдали идиш бўлишдир. Кунларнинг бирида Эгамиз пайғамбар Еремиёга шундай сўзлар билан мурожаат қилади: “Қани бўл, кулолнинг уйига бор. Ўша ерда сенга бир гап айтаман”. Мен кулолнинг уйига бордим. Кулол чарх уриб ишлаётган эди. У лойдан ясаётган идиш синиб қолди, шундан кейин у ўзи хоҳлаган шаклдаги бошқа бир идишни ясади. Эгамиз Ўз сўзини менга аён қилиб, деди: “Эй Исроил хонадони, наҳотки бу кулол қилган ишни Мен сизларга қила олмасам?! Сизлар Менинг қўлимдаги лойга ўхшайсизлар”. Еремиё 18:2-6. Кулолнинг ўз дастгоҳида ишлаётганини сиз ҳеч кузатишга муяссар бўлганмисиз? Устанинг қўллари авайлабгина лойни эзиб, аста-секин ундан сопол идиш ясайди.

Narrator 2 Агар яратган ижоди устага ёқмайдиган бўлса, балки шакли нотўғри чиққандир ёки кўзанинг деворчасига ҳаво тўпланиб қолган бўлса, кулол лойни ғижимлаб, ҳаммасини бошидан бошлайди. Бу — кулол ўз қўли билан яратган ижодни нобуд қилмоқчи эканлигини англатмайди. Аксинча, унинг мақсади – мукаммал ижод яратишдир: янада гўзал ва ажойиб, фойдали идиш ясашдир. Худо ҳам худди шу тарзда бизнинг ҳаётимизда ҳаракат қилади. У биздан Ўзига маъқул ва мос келадиган ижод яратади. Фақат шундагина биз Унга ҳамду сано айтамиз ва имкон қадар мукаммал тарзда Худонинг Шоҳлигини куйлаймиз. Сиз ким бўлишни хоҳлайсиз? Ўз тасаввурингизга кўра ясалган ва имкони, билими, кучи, иқтидори чекланган ва ўткинчи, аҳамиятга эга бўлмаган ҳаётга асосланган идиш бўлмоқчимисиз?

Narrator 1 Ёки Худонинг режаси, Унинг беқиёс севгиси ва муҳаббати асосида ясалган, абадий ва чек-чегараси йўқ, порлоқ ҳаётда хизмат қилувчи идиш бўлмоқчимисиз? Худонинг иродасини танлар эканмиз, биз шу ирода ортида нималар туришини ҳам танлаймиз – биз барча азоб-уқубатларга тайёр туришимиз, бизни поклашга Унга ижозат бериб, бунга шарт-шароит яратишга интилишимиз ва Унинг истагига биноан керак бўлса барча тўсиқ, азоб-уқубат ва кўз ёшлар йўлидан юришга доимо шай бўлишимиз лозим. Азоб-уқубатлар буюк марҳаматларга айланиши мумкин. Аммо бу ҳолат биз ўзимизни тўлиқ Худога бағишлаган тақдирдагина тамомила рўёбга ошади. Оғир кунларга дуч келганимизда ёки бошимизга ғам-ташвиш тушганда, биз кўпинча шундай ҳолатга тушиб қолишимизга ким айбдор эканлигини қидирамиз. Жавоб тариқасида қуйидаги икки гапдан бирини танлаймиз: “Бу шайтоннинг иши” ёки “Худонинг бизга юборган синови”, деймиз. Тарбиялаш мақсадида қўлланиладиган жазо Худонинг севгисига асосланган.

Narrator 2 У инсонларни ўзгаришга, улғайишга ва ривожланишга етаклайди. Масалан, Худо олдинига Марямдан ғазабланиб, уни мохов касаллигига чалинишига йўл қўйди, сўнгра унга шифо берди. Мохов касаллиги орқали Марям жазоланди ва бундай жазо аёл учун катта сабоқ бўлди, чунки аёл Мусони ноҳақ айблаган эди. Муқаддас Китобда айтилишича, “бир вақтлар Уз деган юртда Аюб исмли одам яшар эди. У Худодан қўрқарди, фосиқликдан юз ўгирар эди”. Худо бизни жуда севади. Биз Унинг тимсолини гавдалантиришимизга ва том маънода, Масиҳ Танасининг ердаги бир қисми бўлишимизга У умид қилади. Биз учун жазо янгиланиш воситаси ҳисобланади. Темирни занг ва ифлосдан тозалаганлари сингари, Худо ҳам бизни ўсишимизга ҳалақит қилувчи гуноҳ ва нопокликни биздан олиб ташлайди. Худонинг покловчи севгиси кумуш ва олтинни тозалаш жараёнидаги оловга ўхшаб таъсир қилиши ҳақида пайғамбарлар бир неча бор айтганлар. Шунга ўҳшаш муҳим махлумотларни бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top