2:30

Ибодат, муҳим нарса

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Таъқиб қилинувчи масиҳийдан унга қандай ёрдам бера олишингизни сўранг ва сиз муқаррар равишда жавоб эшитасиз: “Илтимос, биз учун ибодат қилинг”. Таъқиб қилинаётган жамоат имонлилари ибодат кучини яхши билади. Перуда бир масиҳий биродар ноҳақ айбланган эди ва камерада гувоҳлик берди: “Мен сизларнинг ибодатларингиз билан яшаяпман”. Бошқаси тасдиқлайди: “Биз фақатгина сизлар ибодатда бизни қўллаб–қувватлаётганингиз учун ўз ишимизни давом эттиришимиз мумкин”.

Биз таъқиб қилинаётган жамоатни қўллаб–қувватлаймиз ва азият чекаётганлар билан ибодат муносабатларида ҳайрон қоларли ва янги чегарани очаяпмиз. Эркин жамоат масиҳийлари ибодатга жавоб берувчи Худога сиғиниши ҳақидаги ҳақиқатни яна билиб оладилар. Биз Ғарбда имон учун жуда қаттиқ азоб чекаётганларга бўлган беғараз ялинишларимизга жавоб эшитганимизда янги руҳланишга эга бўламиз.

Таъқибдаги жамоат ҳаёти кечинмалари таъқиб қилинувчи жамоат учун Ҳалқаро ибодат куни обрўсининг ишонарли ўсишига ёрқин исбот бўлиб хизмат қилган бутун дунё масиҳийлари тарафидан тан олинади. Бу ажойиб ташаббус ибодат қилувчиларнинг кичик гуруҳи ҳаракатидан бошланди ва энди бир юз ўттизта мамлакатларда уч юз мингдан зиёд жамоатни қамраб олади.

Қувғин қилинувчи жамоат — бу ибодат қилувчи жамоат. Хитойда ибодат қилувчилар “куннинг биринчи ибодат йиғилиши” учун эрта тонгда соат учда ўрнидан туради. Ҳа, Худо олдида ўз ибодатларингизда ушбу маълум кишилар учун сўраганингизда, бу сизнинг ҳамкорлигингизнинг ҳаёжонли ва муҳим халқасидир. Сиз биласизки, улар ўз навбатида сиз учун ҳам ибодат қилади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top