MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ҳақликка эришиш учун ўзимиз ҳеч нарса қила олмаслигимизни ва Худога ниманидир исботлаш бефойдалигини тушуниб етганимизда, ҳақлик инъомидан роҳатланишни бошлаймиз. Бу ибодатларимизда дадил бўлишни беради ва Худованд чиндан ҳам, илтимосларимизни амалга оширишни исташига аминлик қўшади. Худованд мени эшитишини ва ибо-датларимга жавоб беришини биламан, чунки мен ўзим бунга лойиқ эмасман, балки У эзгу ва шавқатлидир.

Чекинмас ҳам, деб аталадиган кутиш ибодати – бу инсон ниманидир ортга чекинмай сўрайди ва таслим бўлмайди. Айрим ҳолатларда, бир марта икки оғиз сўз ёки жумла билан ибодат қилиб, кейин ўз ишларимизга қайтишимиз мумкин. Бошқа ҳолларда эса фикрин-гизда ўша вазият ёки инсонга қайтаверасиз ва ибодатни давом эттириш кераклигини сезасиз. Муқаддас Руҳ тўхтовсиз, ниманидир эслатаверса, демак, шу нарса ҳақида қатъият билан сўрайверишимизни истайди.

Ибодатда чекинмасликнинг кўринишларидан бири – бу бир марта сўров ибодатини амалга ошириб, кейин то жавоб келгунича Унга миннатдорчилик билдириш. Жавобни аллақачон имон билан олдингиз, сўраган нарсангиз жисмоний дунёда намоён бўлишини аниқ биласиз ва ҳар сафар бу ҳақда ўйлаганда, қуйидагича миннатдорлик билдирасиз: «Раббий, ибодатимни эшитганинг ва жавоби аллақачон йўлда экани учун раҳмат. Аниқ биламан, сўраган нарсам бир кунга ҳам кечикмайди». Ортга чекинмас ибодатингиз, кейинчалик ортга чекинмайдиган миннатдорликка айланади.

Ибодатда чекинмасликнинг яна бир кўриниши – бу Худонинг бошқаруви бўйича ибодатни олиб бориш. Аксарият ҳолларда, мен бир иш ёки одам учун бир марта сўрайман. Баъзида, Худованд ўша кишининг юрагида ва ҳаётида режалаштирилган нарса амалга ошмагунича, ибодатда бўлишга ундайди. Бир киши учун йигирма беш йилдан бери ибодат қиламан. Умримнинг охиригача ёки Худованд мени бу вазифадан озод қилмагунича сўрашда давом этаман. Балки ўша киши оламдан ўтганда ёки унинг ҳаётида ўйлаб қўйилган нарса амалга ошганда ибодатни тўхтатарман. Баъзида чарчайман, бироқ аҳволимга қарамай, барибир ибодатни давом эттираяпман. Худованд бу топшириқни берганини аниқ биламан ва чекиниш ниятим йўқ. Ибодатларим орқали Худованд ўша кишининг тақдирини яратаётганига ишонаман.

Айрим ҳолларда, бирор киши учун сўрашга мажбурман, деб ҳисоблайман ва ибодат вақтида ўша кишини исмини айтиб ўтишни унитиб қўяман. Баъзида эса бирон киши учун ибодат қилишга уринаман, аммо кучли хоҳишни сезмайман ва қандай сўзлар билан сўрашни билмайман. Бундай пайтлар, айтган сўзларим қуруқ ва сохта чиқади. Худованд, кимдир ёки нимадир учун сўрашга ундаганида, ўзингизни мажбурлашга тўғри келмайди. Аксинча, кучли иштиёқни сезасиз ва мажбурият юзасидан сўрамайсиз.

Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top