3:42

Худо Нухни унутмаган

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инжил – ҳайратли китоб. Унда ҳар қандай ҳаётий муҳим саволларга жавоблар бор.Инжилда тасвирланган инсоният тарихини тушунтиришларининг чуқурлигига бошқа ҳеч қандай адабий манба ета олмайди. Масалан: сиз қачонлардир, нега одамлар ҳар хил тилда гапиради, деб ўзингизга савол қўйганмисиз? Инжил бу саволга жавоб беради. Биз унга бир оз вақтдан кейин мурожаат қиламиз. Ҳозир эса, келинг, Нуҳнинг ва унинг оиласининг ҳикояси нима билан тугаганини кўрайлик. Худованд тошқиндан кейин ҳам Нухни ва оиласини унутмади. Нуҳ, унинг оиласи ва кемадаги жониворларнинг ҳаммасини Худо қутқарган. Худо ҳеч қачон ўзгармайди. У ҳеч қачон ҳеч нарсани унутмайди. Сиз, шубҳасиз, охирги бир неча йил давомида Арарат тоғида кемани топиш учун кўпгина экспедицияларнинг ҳаракат қилганини эшитгансиз.

Narrator 2 Бу жуда қизиқ ва Худо бир куни одамларга кемани музликларда топишга ижозат беради. Лекин кема топиладими, йўқми, қатъий назар, биз унутмаслигимиз керакки, Нуҳ, кема ва тўфон ҳақидаги ҳикоя – бу ҳақиқатдир. Ҳозир кўпгина олимлар тўфон тўғрисидаги инжилий ҳикоясида динозаврлар ва бошқа аллақачон йўқ бўлган жониворларнинг қолдиқларининг асл илмий тушунтиришларни кўришмоқда. Тўфон, шунингдек, кўпгина геологик жараёнларни тушунтиради. Аввал улар эволюция натижасида пайдо бўлган, деб ҳисобланарди. Инжилни қанчалик кўп ўргансак, шунчалик Худонинг Каломи – тарихий фактларнинг аниқ баёни эканига амин бўламиз. Ибтидо 10 бобни кўпинча “халқлар насабномаси”, деб аташади, чунки бу бобда Нуҳнинг ўғилларининг ҳамма авлодлари эслатилган. Бу бобни ўрганиш учун вақтимиз бўлмаса ҳам, бу ҳақиқатан ажойиб ҳужжат – Худо томонидан батафсил тузилган ва тўғри тасвирланган.

Narrator 1 Худонинг баёни қадимги мажусий цивилизацияларнинг афсонавий ёзувларига кескин қарама қаршидир. Одамда биз умумий аждодимизни кўрганимиздек, Ибтидо 10 да ҳам ўз аждодларимизни кўрамиз. Худо Нуҳни, унинг хотинини, уч ўғлини хотинлари билан буюк тўфондан қутқарганидан кейин, кўп йиллар ўтди. Ва ерда яна кўп одамлар тарқалди. Нуҳнинг кўпгина авлодлари Худонинг ер устидан ҳукмини ва тўфонни унутдилар. Одамлар Унинг иродасига бўйсунишдан бош тортди. Бу одамларнинг орасида бизнинг аждодларимиз ҳам бўлган. Улар тўфон тўғрисида эшитган ва Худо уларнинг Яратгувчиси эканини билган. Ҳар кун ва ҳар тунда улар, У яратган бутун борлиқда намоён бўлган, Унинг Қодир ҳокимлигини кўриши мумкин эди. Худо, ерни ҳеч қачон тўфон билан нобуд қилмаслик тўғрисидаги Ўз ваъдасига содиқ қолган, одамлар осмонда камалакни кўрган.

Narrator 2 Уларнинг имонсизлиги кечиримга нолойиқ. Аждодларимизнинг Худога ва Унинг иродасига қарши исёнида шайтон уларни бошқарган. Одамлар ёлғон худоларга сажда қилишини шайтон истайди. Кўпгина қабилалар ҳалигача қуёшга, ойга, юлдузларга ёки жониворларга сажда қилишади. Сажда қилиш, бу эгилишдир. Худо, ва фақат ягона У бизнинг эгилишимизга ва саждамизга лойиқ. Агар биз ягона ва ҳақиқий Худога сажда қилмасак, биз кимга сажда қилишимиз, шайтонга муҳим эмас. Бобил минораси қурилишида ҳам улар фақат ўзлари ҳақида ўйлашган. Улар Худонинг исмини улуғлашлари керак эди, ўзлариникини эмас! Аммо оятнинг охирги қисмида Худованд Одамга ва Нуҳга кўпайишни амр қилди ва уларнинг қўлига ҳамма жониворларни, паррандаларни ва балиқларни топширди. Ҳа, улар Уни унутса ҳам, Худо учун улар бефарқ бўлмаган. Худо ҳамма одамларни ҳамма ерда кўради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top