4:11

Бўйсунишнинг чегаралари

MP3

Ассалому алайким қадрдон биродарлар. Биз бир неча сафардан буён бўйсуниш хақида сухбатлашдик. Биз бўйсунишга мисоллар хам келтирдик. Бугун эса бўйсуниш қандай бўлиши кераклиги ва унинг чегаралари хақида сухбатлашамиз. Масихийча мухитнинг ва янги ахд таълимотининг қарашларига кўра хукмронлик ва бўйсуниш турмуш ўртоқларнинг ўзаро муносабатлари структурасини ва аёлнинг эрига бўлган муносабатини белгилаб беради. Масихий эр хеч қачон хотинини ўзига бўйсунишга мажбурламаслиги керак. Аксинча масихий Хотин ўз хохиши билан, Худонинг иродасига кўра эрга бўйсуниши керак. Шунга қарамай, масихий аёлларнинг эрларига бўйсуниши кўр-кўрона, ёки қулларча бўлмаслиги керак. Бундай бўйсуниш аёлларни безамайди. Бундай бўйсуниш аёлни инсонлик қадриятидан махрум қилади. Аёл эрнинг хар қандай бемаъниликларини кўтариш, унинг хақоратлари ва босим ўтказишларини кўтаришга мажбур эмаслар

Никохдаги Масихийча бўйсуниш бу аёлни паст кўриш, уни суст, мустақил фикрга эга эмас, эр унинг қобилиятларини чеклаб қўйиши ёки уни шахс сифатида хўрлаши, аёл эр талаб қилган хамма нарсани қилиши керак, эр эса хотинига хохлаганича босим ўтказиши мумкин, Хотин эрининг гунохларига ва маъсулиятсизлигига кўз юмиши керак, деган фикрларни мутлақо қабул қилолмайди. Бутрус ўзининг мактубида шундай деган эди: «Шунга ўхшаб, сиз эрлар хам хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини хисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар. Улар хам абадий хаёт иноятидан бахраманд бўлгани учун уларни хурматга сазовор хисобланг ва ибодатларингизга халал берманглар.” “Хуллас, ўзаро хамфикр ва хамдард бўлинглар, бир-бирингизни биродарларча севинглар, бир-бирингизга мехр-шафқатли ва камтар бўлинглар. Ёмонликка ёмонлик, хақоратга хақорат билан жавоб қайтарманглар. Аксинча дуойи хайр қилинглар, чунки ўзларингиз хам хайр барака олиш учун даъват этилгансизлар.”

Бу оятлар эрлар учун хам хотинлар учун хам ажойиб маслахат. Шу билан бирга бир нарсани унутмаслик керакки, Худованд хеч қачон эрга чексиз хокимлик қилиш хуқуқини бермаган. Чунки бундай хокимият фақат Масихда бор. Ўз ўзидан маълумки Хотин эрининг нотўғри талабларини бажармаслиги ёки унинг ёмон фикрларини қўллаб-қувватламаслиги керак. Хотинда эрнинг гунохларини юзига айтиш ва уни ўйлаб иш қилишга ундаш хуқуқи бор. Агар у эрига насихат қилмаса ва уни тўғри йўлга бошлашга уринмаса, Худо хохлаганидай ўз эрига муносиб ёрдамчи бўлолмайди. Аммо Хотин бу ишларни камтарлик ва мухаббат билан қилиши керак. Ёки бўлмаса, эр масихий бўлмаса, аёл унинг Худога тўғри келмайдиган фикрларини қувватламаслиги керак. Бутрус аёлларга эрларига бўйсунишлари кераклиги хақида уқтирар экан, эрларга хам ўз аёлларини хурмат қилишлари ва уларни тушунишлари кераклигини айтади. У ўзининг биринчи мактубида эр оилада бошлиқ бўлишига қарамай, аёлига мухаббат билан хукмронлиқ қилиши кераклигини уқтиради.

Биринчи ўринда Бутрус эрларга ўз аёлига нисбатан оқилона муносабатда бўлиши кераклигини айтади. Оқилона муносабатда бўлиш бу – соғлом фикр билан, тушуниш билан муносабатда бўлишдир. Масихий эр ўз хотинини тушунишга ва уни яхшироқ билишга харакат қилиши лозим. У ўзини бошқара олишга, тутишга, аёлини севишга, сабр-тоқат кўрсатишга, мехрибон ва оқил эр бўлиш учун доноликкни ўрганишга интилувчан бўлиши керак. Эр-хотиннинг биргаликдаги хаёти жинсий, хиссий, моддий ва рухий қисмлардан иборат. Хақиқатдан илиқ ва яқин муносабатда бўлиш учун анчагина тер тўкишга тўғри келади. Баъзи эрлар ўз хотинларига қандай муносабатда бўлишни билишмайди. Улар ўз хотинларининг хис-туйғуларига, мухтожликларига эътиборсизлик қиладилар. Улар фақат ўз ишлари ва ўз хохишларини қондириш хақида ўйлайдилар. Бу холатда эса улар чидаб бўлмайдига худбинлик билан иш тутадилар ва хотинларига азоб берадилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top