Narrator 1 Ассалому алайкум. Билсангиз табиатнинг мўъжизалари бисёр. Одамзод яралибдики бу мўъжизаларнинг сабаб ва ечимини ахтаради. Уларнинг нима учун, деган саволининг якуни йўқ… Олимлар шу саволларга жавоб топиш мақсадида улкан ишларни амалга оширишади. Шу жумладан, одам мияси каби сирли аъзо ҳақида кўплаб қизиқарли ҳолатлар аниқланган. Масалан, чапақайлар мияси ўнақайларникига нисбатан фарқи борми, деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Келинг, бугунги сухбатимизда чапақайларга ҳос жиҳатлар ва унинг сабаблари ҳақидаги суҳбатлашамиз. Бош мия иккита, яъни чап ва ўнг ярим шардан иборат. Бош миянинг чап ярим шарида нутқ марказлари жойлашган. Шунинг учун ҳам бош миянинг чап ярим шарида сўз билан боғлиқ барча тафаккур операциялари бажарилади. Бош миянинг ўнг ярим шари объектларнинг фазовий жойлашувини таҳлил қилиш учун жавоб беради.
Narrator 2 Масалан, атроф-муҳитдаги уйлар, дарахтлар, машиналар, ҳайкаллар ва борингки, ҳар қандай шаклга эга бўлган жисмларнинг шаклини таҳлил қилади. Демак, бош миянинг ўнг ярим шари дунёни сўз иштирокисиз қабул қилади ва бу ерда, асосан, кўриш анализаторининг аҳамияти катта. Чап ярим шар эса сўз билан ифодаланган маълумотларни қабул қилади ва таҳлил қилади. Образли қилиб айтганда, чап ярим шар, асосан, сўз билан, ўнг ярим шар эса кўз билан дунёни идрок этади. Бу уйғунлик сақланган бўлса, инсоннинг хотираси ҳам мустаҳкам бўлади. Китобдаги сиз кўраётган геометрик шаклларни қабул қилиб олиш ҳам ўнг ярим шарнинг вазифаси. Бироқ ҳар қандай фазовий жисмлар ёки геометрик шаклларни сўз билан ифодалаб бериш талаб қилинса, бу ерда чап ярим шар ёрдамга келади.
Narrator 1 Демак, чап ярим шарнинг тили бор. Бироқ ҳозир мен келтириб ўтган маълумотлар ўнақайлар учун ҳос. Чапақайларда эса нутқ марказлари бош миянинг ўнг ярим шарида жойлашган. Демак, чапақайларда чап ярим шар бажарадиган аксарият функциялар ўнг ярим шар зиммасига юклатилган. Бундан ташқари, амбидекстрлар, яъни олий руҳий функцияларни бажаришда миянинг иккала ярим шари бир хилда иштирок этади. Бундайлар иккала қўли билан ҳам бир хил ишлай оладиганлар. Бироқ бу дегани иккала қўли билан ҳам ёза олади, дегани эмас. Кўпчилик доҳийлар чапақай бўлишган деган гаплар ҳақиқатми ёки тасодиф? Шу нарса аниқки, чапақайлар мияси ҳиссиётга кўпроқ бурканган.
Narrator 2 Чапақайлардан буюк композиторлар, рассомлар ва табиатшунос олимлар чиқишига сабаб, уларда миянинг ўнг ярим шари фаоллиги билан боғлиқ. Агар яна унга қўшимча қиладиган бўлсак, чапақайлар кўпроқ амалиётчи, ўнақайлар эса назариётчи бўлишади. Чунки миянинг чап ярим шари (яъни сўз марказлари жойлашган ярим шар) устунлик қиладиган ўнақайлар нарса ва воқеаларни таҳлил қилиб ўтиргунча, миянинг ўнг ярим шари устунлик қиладиган чапақайлар (амалиётни яхши кўрадиган ўнг ярим шар) ишни дарров амалга оширади-қўйишади. Чапақайларнинг тезроқ қарор қабул қилиб, ишга киришиб кетишига сабаб — улар узоқ фикр юргизишни ёқтиришмайди, бунинг уддасидан ҳам чиқишмайди. Шу боис, улар маслаҳатлашиб иш кўришни маъқул кўришади. Маслаҳатлашган одам эса кам ҳато қилади. Бизни тинглашда давом этинг ва албатта www.dilkashradio.com сайтимизга ҳам ташриф буюришни унутманг. У ердан бунданда қизиқ маълумотларни одишингиз мумкин.