3:16

Болаларнинг ўсишига ёрдам 338

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Азиз радио тингловчи болажонлар, ёдингизда бўлса керак, биз аввалги эшиттиришларимизнинг бирида Илёс пайғамбар ва унинг қилган мўъжизалари ҳақида гаплашган эдик. Азизлар, бугун ушбу эшиттиришимиз орқали яна Илёс ҳақида давом этмоқчимиз.

Кунларнинг бирида Илёс пайғамбар яшаётган хонадон эгасининг ўғли қаттиқ касал бўлиб қолди. Аёл ҳеч қандай болага ёрдам бера олмади. Натижада бола вафот этди. Онанинг куюнаётганини кўриб Илёс пайғамбарнинг унга раҳми келди ва Худовандга илтижо қилиб ибодат қилди. Натижада бола яна ҳаётга қайтиб тирилди. Худованд Ўз қули Илёснинг ушбу ноласини эшитган эди.

Азиз болажонлар, Худованд доимо Ўзига содиқ бўлган инсонларни ибодатларини эшитади ва жавоб беради. Энг муҳими, боланинг онаси Илёснинг пайғамбар эканлигига ва Худованднинг ҳақлигига ишонди. Кунларнинг бирида Илёс шоҳ Ахобнинг олдига боради ва шу ерда тўпланганларга қарата шундай деб айтади: “Қачонгача сизлар бир вақтнинг ўзида ҳам Худонинг ҳам Бол деган бутнинг орқасидан югуриб юрасизлар. Ё Худога сиғининглар ёки Болга. Ахир ўзингизни танангизга бир ўйлаб кўринглар: тирик Худога ишониш керакми ёки ўлик бутгами? Наҳотки Бол сизларнинг ибодатларингизга жавоб беради? — деб ўйласангиз. Мана Худовандга ишонадиган пайғамбарлардан битта мен қолди, Болга сиғинадиган пайғамбарлар эса тўрт юз элликта. Ҳозир бизга иккита бузоқ келтиринг. Сизлар бузоқни сўйиб ўтин устига қўйинглар, аммо олов ёқманглар.

Мен ҳам иккинчи бузоқни худди шундай қиламан. Сизлар ўзларингиз ишонган Болга мурожаат қилинглар, мен ҳам ўз Худовандимга мурожаат қиламан, кимнинг қурбонлиги устига олов тушса ўшанинг Худоси жавоб берган бўлади. Демак, ўша Худо тирик Худо бўлади. Албатта ушбу гап ҳаммага маъқул бўлди. Болнинг пайғамбарлари бузоқни ўтин устига қўйиб куни билан Болга олов юбор, деб ёлворишди.

Эрталаб бошланган ушбу маросим кечгача давом этди. Улар қанчалик бақир-чақир қилишмасин, қурбонгоҳга олов тушмади. Шундан кейин Илёс ўн иккита тошни олиб қурбонгоҳ қурди. Унинг устига ўтин қалаб бузоқни сўйиб ўтин устига қўйди. Шундан кейин Илёс халққа қарата ўтин устига сув қуйинглар, деб буйруқ берди. Қурбонгоҳни ҳамма ери сувга тўлди. Шундан кейин Илёс Худога илтижо қилди. “Эй Худовандим,Сен Исроилнинг Худосисан, мен Сенинг қулингман. Менинг ибодатимни эшитиб жавоб бер — деди. Осмондан Ўз оловингни юбор ва бу ерда тўпланган одамлар Сени тирик Худо эканлигинга гувоҳ бўлсинлар”. Илёс пайғамбар ибодат қилишни тугатиши биланоқ осмондан қурбонгоҳ устига олов тушди ва қурбонгоҳни ва ҳатто атрофидаги тошларни ҳам ёндириб юборди. Буни кўрган халқ эса “Биз энди Худога ишонамиз”, деб ваъда бердилар. Шу тариқ Худованд Ўзининг ҳақ Худо эканлигини, Болни эса худо эмаслигини исботлаб берди. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top