3:26

Болаларнинг ўсишига ёрдам 80

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли болажонлар, сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоятда миннатдормиз. Ўйлайманки, бугунги эшиттиришимиз ҳам сизлар учун манзур бўлади. Бугун микрофон олдида мен ўша Ғолиббек. Азиз болажонлар, ҳар биримиз қачонлардир ўзимиз хоҳлаган нарсаларни амалга оширишни хоҳлаб кўрганмиз.

Масалан, отамизнинг устахонасида нимадир ясашни орзу қилиб кўрганимиз ҳам ростдир. Айниқса отамиз ёғочларни ўйиб нимадир ясаётган пайтда биз ҳам нимадир ясашни жуда жуда истаб қоламиз. Агар асбобларни нотўғри ишлатаётганимизни отамиз кўриб қолса, дархол тўхтатишга ҳаракат қилади. Агар сиз шу пайтда тўхтамасдан ўз билганингизда давом этаверсангиз, оқибати нохушлик билан тугаши мумкин.

Бундан бир неча минг йиллар илгар исроил халқи ҳам ўз билганидан қайтмасди. Исроил халқи деярли 450 йилдан бери Худованд уларга берган ерда яшаб келишаётган эди. Шунда Худованд уларнинг орасидан бир кишини танлаб олиб исроилликларга тўғри ҳаёт кечиришни ва Худованд учун яшашни ўргатмоқчи бўлди. Бу киши Шомуил эди. У кўп йиллар давомида исроилликларга бошчилик қилди.

У ҳам вақти келиб, барчамиз каби қариди. Шунда халқ вакиллари унинг олдига келиб, Шомуилга, энди у исроилликлар учун бошқа бошчилик қилолмаслиги, унинг болаларидан эса яхши бошлиқ чиқмаслигини айтишди. Халқ шу пайтда англамадики, уларнинг шохи Шомуил эмас, балки Худованднинг Ўзидир. Азиз болажонлар, Исроил халқи учун инсон ҳеч қачон бошчилик қила олмаган, уларнинг ҳақиқий шохи Худованд эди.

Барча шохларни эса Худованд бошқариб турар эди. Худованд уларга янги қонунлар бериб турган. Шу аснода шохлар халқни бошқаришган. Худованд кўрсатган йўл доимо инсонлар танлаган йўлдан ажралиб турарди. Худованднинг йўли доимо адолат сари ва тўғри йўлга бошлаган. Халқнинг Шомуилга айтган гапларидан Худованднинг жахли чиқди. Чунки улар энди ўзларга бошқа шохни сўраб Худога қарши гуноҳ қилишган эдилар.

Чунки исроил халқи энди Худованд кўрсатган йўлдан эмас, аксинча, ўзлари танлаган йўлдан боришмоқчи эдилар. Энг ачинарлиси, халқ энди ўзларининг устидан Худованд эмас, балки инсон бошчилик қилишини хоҳлаётган эди. Шоул ибодат қилган вақтида Худованднинг жавобини эшитиб хайрон қолган бўлса ажаб эмас. Худованд Шомуилга шундай деганди: “ Халқ сенга нима деган бўлса, барчасига қулоқ сол.Улар сендан эмас, балки мендан юз ўгирдилар.

Мен уларнинг устидан бошчилик қилишимни халқ истамаяпти. Мен уларни Миср қуллигидан олиб чиққан кунимдан улар мени унитишиб бошқа худоларга сажда қилишмоқда. Бугун ҳам улар шундай йўл тутишди”. Азиз болажонлар, ҳаётда Худованддан юз ўгириш келажакда катта муаммоларга дуч келишнинг аломатидир. Доимо Худованд билан бирга бўлишга ҳаракат қилинглар. Шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top