3:05

Жамоатлар 02

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар! Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат, тингланг: навбатдаги эшиттиришимиз сиз азизлар учун тайёрланди. Жамоатлар алоҳида муқаддаслик билан ажралиб турган бир пайтларда, масиҳийлар ўқиш учун жуда кам сонли китобга эга бўлганлар, лекин улардаги ўша китоблар, уларга Худо билан яқин муносабатда бўлиш ҳақида гапирар эди.

Ҳозирги кунда кўплаб китоблар бундай тайинловларни амалга оширмайди.

Умуммиллат чўпонлик конференциясида ўтказилган маълумотлар, оилалар билан ишлашда кўплаб чўпонлар катта ёрдамга муҳтож эканликларини кўрсатади. Албатта бу бизни ҳайрон қолдиради! Ихтиёрида никоҳ ва оила муаммолари ҳақида шунчалик кўп адабиётларга эга бўла туриб, масиҳий раҳбарлар барибир ушбу соҳада ўзига яраша камчиликка эга.

Бу саволга жавоб, оила ҳақида кўпроқ ёзишдан иборат эмас, балки халқнинг Худога нисбатан жиддий муносабатда бўлмаганлиги ва Унинг амрларига мувофиқ яшамаганларидадир. Агар оилаларга Худо ҳақида юксак тасаввур қилиш ўргатилса, унда оилавий муаммолар ва жанжаллар шунчалик кўп кузатилмаган бўлар эди.

Ёқуб китобининг 4 боби 8 оятида шундай ёзилган: “Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади”. Сиз Худонинг ёнида яшашни хоҳлармидингиз? Агар сиз Худога яқинлашсангиз, унда У сизга яқинлашади. Лекин сиз шундай дейсиз: “Мен Худога яқинлашганимда, ҳаяжон ва қўрқувга тушишим енгил бўлиб қолади”. Айнан шунинг учун Ёқуб китобининг 4 боби 8 оятида яна шундай ёзилади:

“Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар!” Сиз Худога қанчалик яқинлашсангиз, ўз гуноҳингизни шунчалик кўпроқ кўрасиз. Шундай экан, сиз итоат қиласиз ва ўз гуноҳингиздан афсусланасиз. Азиз биродарлар, бундан ташқари Ёқуб китобининг 4 боби 10 оятида таъкидлайдики, сиз Худованд олдида итоаткор бўлганингизда, “У сизни юқорига кўтаради”. Биз Худога нисбатан тўла жиддий муносабатда бўлишимиз ва Уни улуғлашимиз лозим.

Биз жамоатимизнинг диққати одамга қаратилган бўлишини хоҳламаймиз. Биз одамларга Масиҳнинг севгиси билан эришишимиз керак, лекин саждамиз ва ҳаётимиз марказида фақат Худо туриши лозим. Жамоатга асос солиш бу оғир вазифа эмас. Оғир меҳнат эса, жамоат ўсишни бошлаганидан кейин бошланади, сиз ўз-ўзидан қаноатланишга мубтало бўлган одамлар билан тўқнашасиз. Турли хил одамлар билан эса турлича муносабат қилишни ўрганишимиз керак. Мана шу ўрганиш ҳар биримиздан катта ва ўзига яраша куч талаб этади.

Шунинг билан азиз радио тингловчи мухлислар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сиз азизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top